(Ўзбекистон миллий боғидаги «ошиқ- маъшуқлар»нинг гуноҳларини беркитадиган маж- нунтол ҳақида битилган шеър)
Йўлимда учраган мажнунтол,
Кўнглимда саволим бисёрдир.
Ҳар қанча кўринсин қаддинг дол,
Ботиний манзаранг виқордир.
Пойингда «ошиқлар» бир-бирин
Висолин топади бемаҳрам,
Авратдан айрилган сочларинг
Уларнинг гуноҳин ёпган дам.
Севгига йўғрилган гуноҳлар
Қилинар етказиб маромга.
Аллоҳга осийлар, гумроҳлар
Пойингни тўлғазди ҳаромга.
Ҳали ўн гулидан бир гули
Очилмай, «севги» деб турганлар
Қаддингни уй билиб, пойингни
Гуноҳга маъқул жой кўрганлар.
«Миллий боғ кўрки!» – бу таърифинг,
Бул шиор аслида каззобий.
Ҳазрати Умарлар сени-да
Кесишни санарди ижобий.
Ҳар куни кўраман пойингда
Аламли дунёнинг ҳасрати –
Мактабни битирмай, пойингга
Севги деб йўл олган лаънати!
Унинг ҳам қайдадир акаси,
Ғурурли укаси бор, ахир…
Афсуски, ана шу каслар ҳам
Пойингда бажарган ненидир…
Бўлмаса не дейин, хўш, айтинг,
Ёшлигим ўтган бул масканда
Никоҳсиз тортинмай, уялмай,
Кимнидир тортқилар газанда.
Каззоблар мадҳ қилди тинмайин
Сўз очиб севги, муҳаббатдан.
Гуноҳлар қаддингни дол қилган,
Эгилиб қолгансан УЯТдан!
Хайрулло Ҳамидов