Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар бермоқда Sputnik.
Помпеога кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар жуда кўп, аммо 13 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида ташвишланишга асос қолдирмаяпти.
АҚШ давлат котибининг айтишича, Ўзбекистонда диний жиҳатлар туфайли қамоқда ушлаб турилган 1,5 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилган ва 16 минг фуқародан хорижга чиқиш таъқиқи олиб ташланган.
Помпео АҚШ Ўзбекистондан келажакда ҳам худди шундай қадамлар, хусусан, ота-оналарга масжидларда фарзандлари билан бирга намоз ўқишига рухсат берилишини кутиб қолишини айтган.
Манба: daryo.uz



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?