O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, аммо…

Мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, аммо…
161 views
20 October 2016 - 15:46

4-1Янги раҳбар, янги қарорлар, ҳамма хурсанд.

Аслида эса, эски ҳаммом эски тоз. Раҳбар алмашгани билан тузум алмашмади. Шардмандаларча давлат ўзининг янгилик қилаолмаслигини яна бир маротаба исботлади.

Давлат бир кўйлакни бюджетга кийдириб қўйипти, оёғи кўринса уялганидан енгини кесиб этагига улайди, қўли кўринганини сезиб қолса этагидан кесиб енгига улайди.

Мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошди, бу ҳам бўлса давлатнинг ҳисобига эмас, балки яна шу бечора ўқитувчининг ўз ҳисобидан ошди.

Таълим мактабларида ўкувчи сони 20 тадан ошса инглиз тили, рус тили, информатика каби фанлар гуруҳларга бўлиб ўтилар эди.

2016 йил 1 октябрдан бошлаб эса мактабларда ўқувчи сони 25 тадан ошсагина гуруҳларга бўлинсин, бўлмаса қўшиб ўтилсин деган қарор чиқди.

Натижада мактабларда анча ўқув соатлари қисқариб кетди. Баъзи ўқитувчилар эсажуда кам дарс соатлари билан қолди.

ЎХҲ хабарлар бўлими