2005 йилнинг апрел ойида Истанбул Техник Университетида анжуман ўтказган Австралиялик ёзувчи ва ҳужжатли филмлар режиссёри Эрих Фейгл ўз нутқини шундай сўзлар билан тамомлади: “Бу тупроқлар сизларга тегишли. Сизлар Онадўлига Малазгирт зафари билан жойлашмадингиз. Чатолхоюкдаги археологик топилмалар, сизларнинг 10 000 минг йилдан ортиқ вақт давомида бу ерда эканлигингизни исботлайди.” (Манба: Тўфон Туренч, 22 апрел 2005)
Онадўлидаги жуда қадимги турларнинг изларини излаш ҳар доим Қуёш-Тил назариясига отиб масхара қилинади. Аммо ҳақиқат барибир ҳақиқатдир. Расмий тарих Ария ирқчисидир. Туркларга ҳеч қандай маданиятни раво кўрмайди. Уларнинг маданиятдан насибсиз кўчманчилар бўлганини такрор қайтарадилар. Ғарбликларнинг бу масала борасидаги қарашлари ҳақида кичик бир мисол келтирайлик.
“Сер Генри Роулинсоннинг Шумар тилини Туроний бир тил ўлароқ аниқлаштиргани даврда Шумар маданияти ҳали кашф қилинмаганди. Олимлар уларнинг буюк Саамилар маданияти ичида яшаган жамият деб ўйлашарди. Кейинчалик археологик тадқиқотлар Саамилар маданиятининг асл ўзаши бўлган буюк Шумар ҳақиқатини ўртага чиқаргач, Ғарб илмий доиралари Шумарликларга тегишли Туроний тамғасини қўйиб уларнинг номаълум бир тил ва ирқга тегишли эканликлари тезисини кўтардилар. Шундай қилиб, асримиз бошида профессор Гудспид Шумарларнинг Саамилардан устун маданиятга эга эканликларини, фақат қайси ирқга мансуб эканликлари номаълум бир эканлини ёзган эди.” (Салаҳи Дикар – Турк тилининг беш минг йили)
Отатурк Лозан шартномаси имзоланган кунларда Аданада халқга шундай мурожаат қилган эди:
“…Мамлакатимиз сизникидир, туркларникидир. Бу мамлакат тарихда турк эди, ҳозирда турк ва абадий турк бўлиб яшайди. Гарчи бу гўзал мамлакат қадим асрлардан бери кўп марта истилоларга дуч келди. Аслида ва энг бошидан Турк ва Туроний бўлган бу ўлкаларни Эронликлар забд этганлар. Сўнгра ўлка бу Эронликларни енгган Искандарнинг кўлига тушганди. Унинг ўлимидан сўнг мулки тақсимланган вақтда Адана қитъаси Силифкилиларда қолган. Бир замон бу ерларга Мисрликлар жойлашди, сўнгра Римликлар истило қилишди, кейин эса Шарқий Рим, яъни Византияликлар кўлига ўтди, кейинчалик Араблар келиб Византияликларни қувдилар. Энг охири Осиёнинг юрагидан бутунлай Турк авлодлари бу ерга келаркан мамлакатни асл ва эски ҳаётига қайтардилар. Мамлакат ниҳоят асл соҳибларининг қўлида қолди.”
“Бу мамлакат дунё кутмаган, асло умид қилмаган шарафли мавжудликка саҳна бўлди. Бу саҳна энг камида 7 минг йиллик бир Турк бешигидир. Бешик табиатнинг шамоли билан тебранди; бешикнинг ичидаги чақалоқ табиатнинг ёмғири билан ювилди, у чақалоқ табиатнинг чақмоғидан, довулидан аввало қўрқоқдек бўлди, сўнгра уларга ўрганди; Уларнинг ўғли бўлди. Бир кун у табиат боласи Табиат бўлди; чақмоқ, қуёш бўлди; Турк бўлди… Турк шудир. Чақмоқдир, довулдир, дунёни ёритган қуёшдир.”
“Асло шубҳам йўқдирки, Туркликнинг унутилган маданий хусусияти ва буюк маданий истеъдоди, кейинги ривожланиши билан келажакнинг юксак маданият уфқидан янги бир қуёш каби чиқажакдир.”
“Буюк давлатлар қурган аждодимиз буюк ва бардавом маданиятларга соҳиб бўлишган. Буни излаш, тадқиқ қилиш, Туркликка ва жаҳонга билдириш биз учун бир бурчдир. Турк фарзанди аждодини танидикча янада буюк ишлар бажариш учун ўзида қувват топади.”
Ҳақиқий Турк тарихининг идрок этилиши тилаги билан …
Салаҳи Дикар
1071 йилги Малазгирт жангидан, Ўғуз қабилаларининг келишидан аввал Онадўли ва Месопотамияни юрт тутган баъзи Турк қабилалари шулар.
Қўрғонлар милоддан аввалги (м.а.) 6000
Шумарлар м.а. 4000
Туруклар м.а. 4000
Туркий Қироллиги м.а. 3000
Гутилар м.а. 2150
Гаскалар м.а. 1550-1525
Киммарлар м.а. 1900
Қумуқ Турклари м.а. 876
Исқитлар м.а. 800
Пактуклар м.а. 552
Амазонлар м.а. 4 й.й.
Хунлар милодий (м.) 3 й.й.
Оғачерилар м. 466
Сабир Гур Турклари м. 515
Булардан ташқари Ўғуз Туркларидан бир неча аср аввал Булғор, Кумон, Хазар ва Авар Турклари ҳам Онадўлига жойлашганлари ҳақида маълумотлар бор.
Изоҳ: Юқорида номи келтирилган Оғачерилар бугун Ўрта ер денгизи ва Эгей денгизида яшайдиган Тахтачи Туркман Алавийлардир.
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди