O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Малайзияда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси осиб ўлдиришга ҳукм қилинди

Малайзияда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси осиб ўлдиришга ҳукм қилинди
18 views
08 November 2013 - 14:24

915630_3Малайзияда 8 ноябрь куни уч нафар Ўзбекистон фуқаролари наркотиклар савдоси учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Малайзия Миллий ахборот агентлиги хабар беришича, Шан-Аллам вилояти суди 54 ёшли Дилбар Назаровани, 39 ёшли Жасур Жўрақуловни ва 58 ёшли Сайёра Нурмуҳаммедовани осиб ўлдиришга ҳукм чиқарган.

Улар 2010 йилнинг 7 сентябрида эрталаб соат 9:30 да Куала-Лумпур аэропортининг келиш залида жами ўн килограмм метамфетаминни сотмоқчи бўлганликда айбдор деб топилдилар. Назаровага 4,2 килограмм, Жўрақуловга 3,6 килограмм ва Нурмуҳаммедовага 2,2 килограмм метамфетаминни сотишга уринишда айблов қўйилган.

Мисол учун, Назарованинг юки орасидан наркотиклар топилганида, у бу тугунчани Тошкентдаги аэропортдан Куала-Лумпурга кетаётганида Шоҳруҳ исмли йигит Малайзияга олиб бориб беришни сўраган, дея таъкидлаган. Айбланувчиларга кўра, улар Малайзияга DVD-плейер ҳамда компьютерлар учун бутловчи қисмлар сотиб олиш учун келган бўлиб, наркотиклар савдоси Малайзияда жуда оғир жиноят саналишини билмаганлар, бироқ суд уларнинг баҳоналарини эътиборга олмаган.

Ўзбекистонликлар ҳукм устидан шикоят қилиш имкониятига эга бўлиш-бўлмаслиги ҳақида маълум қилинмаган.

uzbek.fergananews.com