Малайзиялик астронавт доктор Шейх Музафар Шукор фазога учган тўққизинчи мусулмон бўлди ва у космосда қандай қилиб намоз ўқилишини бутун дунёга намоён қилди, дейилади тегишли хабарда. (centrasia.ru)
У Anatolia хабар агентлигига шундай деган:
“Фазога учиш ҳар киши учун мўъжиза ҳисобланади. Мен муқаддас Рамозон ойида космосга учдим ва космик станцияда муборак азон овозини эшитдим. Намоз ва ифтор вақти сизнинг космоснинг қайси нуқтасида бўлишингизга боғлиқдир. Бизнинг фазо кемамиз Қозоғистондан учирилгани учун мен бу давлатнинг вақтига кўра ибодат қилдим. Мен космосда беш вақт намоз ўқидим. Намоз ўқиш учун юзимни ерга қаратдим. Космик станциядан ер кўриниб турарди…”.
Ушбу хабар бизнингча ўзбеклардан чиққан, аммо бутун ўзбекларни қорамоллар дейдиган имонсизлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлса керак. Чунки бу коммунистлар космосни қўйинг, ўзларича ерда ҳам беш вақт намоз ўқишнинг имкони йўқлигини исботлашга уринишади….
ЎХҲ Ахборот Маркази
24.05.2013



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?