Эртага Бекобод тумани маьмурий судига фермер Мавлонов Давлатмирзани жавобгар қилиб чақиришаяпти 14 гектар боғни ўзбошимчалик билан экиб олган эмиш. Эслатиб ўтамиз Мавлонов Давлатмирза 1.12.2019 йил куни Бош Вазир А.Н.Арипов номига хат ёзиб боғ яратмоқчи бўлгани ҳақида хат ёзган унинг хати кўриб чиқиб ижобий ҳал қилиниш учун Тошкент вилоят ҳокимияти орқали Бекобод тумани ҳокимига юборилган. Шундан кейин Давлатмирза Мавлонов туман ҳокими Ф.А.Худойбердиев ҳузурига 3-та гувоҳ иштирокида кириб туманнинг “Мавлонов” участкаси “Парча-юз МФЙ ҳудудида 14 гектар мевали экинлар экган шундан 10 гектарга турк ёнғоғи, 2,5 гектарга узум, 1 гектардан гилос ва шафтоли мевалар орасига тарвуз ловия(фасол), карам ва булғори қалампири жами фермер 160 миллион сўм харажат қилган.
21.04.2020 йил куни туман прокурори Д.Ш.Абдураҳмонов суд қарорисиз ва асоссиз боғни трактор билан буздириб пайхон қилди энди эса бечора фермерни маьмурий жавобгарликга тортишмокчи унга етказилган моддий зарарни ким тўлайди нега шу кунгача туман прокурори лавозимида қолаяпти адолат борми ўзи Ўзбекистонда ахир Президент Ш.М.Мирзиеев фермер ва тадбиркорга зарар етказган ҳоким ва прокурор ишдан кетади ва моддий зарарни ёнидан тўлайди дедилар амалда эса буни тескариси бўлаяпти.
Барча халкаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, нодавлат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, журналистлар ва блогерлар “Омбудсман У.Н.Муҳаммадиев ” ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори АХ.Саидов фермер Мавлонов Давлатмирза Абдуқаххоровични ҳимоя қилинглар илтимос.
тел.94 947 64 63 ва 93 628 15 62
Малоҳат Эшонқулова