ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИ
И.Б.АБДУЛЛАЕВга
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МХХ РАИСИ
Р.ИНОЯТОВГА
Эшонқулова Малоҳат Худжамовна
Урлаева Елена Михайлорвна
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор, 23-мавзе, 16-уй,
39-хонадонда яшовчи.
моб. тел: +99893 5701747
АРИЗА
Қатор йиллардан буён мамлакат президенти аёллар ва болалар саломатлигини давлат сиёсати даражасига кўтариб келмоқда.
Ана шу мақсаддан келиб чиқиб йилларнинг “Аёллар йили”, Ёшлар йили”, “Соғлом авлод йили” деб номланиши, қолаверса, 2016 йилнинг “Соғлом она ва соғлом бола йили” деб аталиши фикримизнинг далили.
Шундай бир паллада, афсуски, мамлакатимизнинг Самарқнад вилоятида, хусусан, Пойариқ, Оқдарё, Ургут туманларида янги туғилган чақалоқлар аксариятининг оёқчаларида нуқсон пайдо бўлмоқда. Оёғи ногирон чақалоқлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бундай гўдаклар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Бундай дейишимизга Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, ровот қишлоғида истиқомат қилувчи Раҳматова Гулнозанинг шикоят аризаси сабаб бўлди. Ёш она ўз хатида иккинчи гўдаги – 8 ойлик ўғилчасининг оёғида нуқсон пайдо бўлишида туғриқхона шифокорларининг айби бор деган шубҳада.
Шунингдек, Оқдарё тумани “Янги ровот-2” маҳалласига қарашли Уклон қишлоғига йўл олдик. Мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Пиримова Сарвинознинг (моб.тел:+99890 1944013) 2015 йилнинг 10 феврал куни таввалуд топган фарзанди Улуғмурод Шуҳратов оёқчаларидаги гипс сабаб азобда эканлигини айтаркан, туғриқхоналарда янги туғилган чақалоқлар илиги олиб қўйилаётганини ҳақидаги гаплар тарқаб кетганлиги ҳақида баён қилади.
Биз аризачининг гапларига аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд влиоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг ортопедия бўлимида бўлганимизда бу ерда бир кунда 200 юзлаб аёллар оёғида нуқсони бор, тахтакач боғланган, оёқчалари гипсланган гўдакларини шифокорлар қабулига олиб келганлигининг гувоҳи бўлдик.
Бир қишлоқда 3-4 янги туғилган чақалоқларни айни бир дард қийнамоқда. Барчасининг оёқларига тахтакач боғланган, гипсда.
Журналистлик суриштирувим давомида шунга аниқлик киритдимки, инсон илиги, хусусан, гўдак илиги функция кўмагида махсус шприц орқали биапция йўли билан қисман олинади. Суяк илигини олиш чанги туғилган гўдакларда, ёш болаларда осон кечади. Негаки, гўдаклар суяги катталарники каби қотиб улгурмаган, қаттиқ эмас, мўрт, тоғай каби юмшоқ бўлади. Унга бемалол суяк кириши мумкин бўлади.
Тиббиёт тили билан айтганда замонавий тиббиётда одам суяк илиги юрак, буйрак каби бир органдан ўзга органга кўчириб ўтказилади, яъни трансплантация қилинади.
Аммо ёш оналар – суҳбатдошларим ўз интервьюларида айтганларидек, гўдак суяк илиги спортчиларга сотиладими, бериладими, буниси менга қоронғу, бироқ, мутахассисларнинг тасдиқлашларича, одам суяк илиги оқ қон – лейкозга ва бошқа саратон касалликларига даво сифатида қўлланилади.
Суяк илигини олиш амалиёти тиббиётда мавжуд. Ҳорижий давлатларда. Аммо бу амалиёт донорнинг, яъни суяк илигини бераётган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши шарт.
Демоқчи бўлганим, мени гўдаклар дардининг айни бир хиллиги менда ҳам шубҳа уйғотмоқда. Оналар қаторида мен ҳам наслимиз, миллатимиз давомчиларининг тақдиридан хавотирдаман.
Ота-оналар журъатсиз эканлиги важидан қонун идораларига мурожаат қилишга жазм этмаганлар. Бироқ бу дегани бу муаммо урганишга арзимайди, суриштирув ишлари олиб борилиши шарт эмас дегани эмас.
Сизу биз, барчамиз авлодларимиз саломатлигига масъулмиз.
Шу нуқтаи назаридан мен ёш она Гулноза Раҳматова шикоят интервьюси ва хатини, шунингдек, Пиримова Сарвинознинг интервью –суҳбатини сизларга тақдим этишга қарор қилдим.
Мазкур иддаолар асосида суриштирув ишлари олиб бориб, гўдаклар дардининг нима сабабдан айнан бир хил эканлигининг сабабига, нима сабабдан янги туғилган чақалоқларнинг айнан оёқчаларида нуқсон пайдо бўлиб қолаётганлиги ҳолатларига аниқлик киритишларингизни ва айбдорларни топиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришларингизни сўраймиз.
Илова: Раҳматова Гулнозанинг шикоят аризаси, интервьюси, Пиримова Сарвинознинг интервьюси, ногирон гўдаклари тасвири, Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг ортопедия бўлими қабулига келган оёқчаларига “А” шаклида тахтакач боғланган, ногирон гўдакларини келтирган юзлаб она ва болаларнинг сурати туширилган диск илова қилинади.
Мустақил журналист: Эшонқулова Малоҳат
Ҳуқуқ ҳимоячиси: Урлаева Елена
10 февраль, 2016 йил
ЎХҲ таҳририятига келган мактуб