O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мамлакатнинг Ички Органлари нашага тўлган

Мамлакатнинг Ички Органлари нашага тўлган
24 views
11 March 2017 - 13:28

Тошкент шаҳрида туман ички ишлар бошқармаси ходими, йўл патрул хизмати ходими ҳамда нафақадаги Ички ишлар органлари ходими марихуанна гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб ўтирган вақтида ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Яхна ичимликларнинг елим идиши орқали гиёҳванд модда истеъмол қилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси махсус инспекцияси томонидан қўлга олиниб, тиббий экспертизадан ўтказилган. Тиббий экспертиза натижалари улар ҳақиқатан ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилганини тасдиқлаган.

Ушбу шахслар Ички ишлар идораларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, айни дамда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилган.

Маълумот учун, ҳибсга олинганлардан бири Сергели тумани Ички ишлар бошқармаси ходими экани маълум қилинди.

ЎХҲ хабарлар бўлими