МАНАМАНИСТОН ЯНГИЛИКЛАРИ
Манаманистонда йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш ўтган йилга нисбатан танқидий руҳда ўтганлиги фоизи саккиз фоизга ўсганлигини залда ўрнатилган маддоҳометрлар кўрсатди.
Манаман халқи тарихини камситиш, ерга уриш, бошқалар олдида хор-зор кўрсатиш бўйича йил давомида қилинган сурункали ишлар бурноғи йилга нисбатан ўтган йил 20 фоизга ўсганлигини танқидий баҳоланиб, бу йилги режа 30 фоиз қилиб белгиланди.
Аммо, Манаманистонда манаман тилини камситиш, уни қувлаш, хўрлаш, зўрлаш (бошқача жаранглайдиган қилиб товушларни атайлаб) бузиш ишлари, айниқса шевани ОАВ – радио, телевидениеда, ахборотларда қўллаш бўйича қилинган ишлар самарали бўлганлиги, бироқ бу билан хотиржамликка берилиш мутлақо мумкин эмаслиги қайд этилганлиги, Манаманистонлик олий табақали қатнашчилар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.
Манаманистон Ахборот Агентлиги манаман халқини ушбу янгиликка фикр билдир(лайк бос)масдан, бошқа жойларга кўчир (поделиться қил)масдан манманларча кузатиб туришларига умид қилиб қолади.
Анвар Шукуров