1987 йилда Урганчдаги суратлар галереясида ишлар эдим¸ АҚШдан меҳмонлар келиб расмларни томоша қилиб кетишди. Ўшандан кейин мени Совет КГБ сининнг Урганчдаги бўлимида ишлайдиган Костя деган йигит йўқлаб келди. Костя “галереяга келган меҳмонлар сендан Xамид Исмойил ва Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳеч нарса сўрамадими” деди.
Мен рад жавоби бердим¸ зотан сўрашгани йўқ эди. Маълум бўлишича АҚШ дан келган туристлар Урганчдаги китоб дўконидан Муҳаммад Солиҳ ва Xамид Исмойилнинг рус тилида чиққан шеърий китобларини сотиб олишган.
Бу нарса Урганчдек овлоқда ишсиз ўтирган чекистларга навбатдаги машғулот бўлган.
Бу даврга келиб мени Солиҳ акани яҳши танирдим¸ бориш келиш қилар эдим. Аммо ўша куни Xамид Исмойил деган исмни илк бора эшитдим.
Эшитганда ҳам Путиннинг касбдошидан….
*******
Йиллардан 1993¸ ойлардан июн¸ ерлардан Бамберг. Германиядаги қадрдоним Геҳард ва Ингаборглар билан очиқ ҳавода “пикник ëпдик”
Бу аснода даврамизга ўзбек мусиқа тарихи ҳақида китоб ëзаëтган Розахоним қўшилди. Розахонимни “барча даврларнинг энг буюк ëзувчиси Xамид Исмойининг турмуш ўртоғи” дея таништиришди. Сал ўтмай Хамид оғанинг ўзи Париждан телефон қилиб қолди. Телефонда салом алик қилдим.
*****
Бу учрашувдан 10 кунча ўтиб Xамид оғанинг Ўзбекистонда қолиб кетган қизи яна бир хоразмлик оғамизнинг кўмаги билан Берлинга келди.
Берлиндаги Зигрит опанинг квартираси.
Столнинг бир тарафида Ўзбекистондан келган қизалоқ шафтоли еб ўтирибди.
Столнинг қарши тарафида унинг онаси Розахоним кўзи тўла жиққа ëш билан жилмаяди.
Сал нарида ўтирган Зигрит опа эса айрилиқ сўнгидаги шодумонликдан пой олган куйи масрур боқади.
Бир четда мен ҳам борман.
****
1993 йил октябр. Нюренберг шаҳрида кўргазма қилдим. Кўргазма очилишида Роза хоним роялда бир куй чалиб бердилар. Очилишга Хамид оға ҳам келди.
Мен доимо жадидлар қандай бўлган¸ уларнинг тарзи нечук дея ўзимга савол берар эдим.
Xамид оғани кўрганим ҳамон -жадид дегани шундай кўринишда бўлса керак деган фикрга келдим.
****
1994 йил Берлиндан сал наридаги Буков галереясида кўргазмам очилиши керак эди.
Кўргазманинг бадиий қисмида “Баҳор” ансамблининг раққосаси ўз санъатини намойиш қилиши режаланди.
Бу раққоса яҳудийлар йўналиши бўйича Германияга кўчиб келган ва Берлинда истиқомат қилар эди.
Кўргазма очилишига уч кун қолганда раққоса ҳоним кўргазмада рақс тушмаслигини билдирди.
Галерея берган гонорар камлиги учун.
Галерея куратори вазиятни қутқаришни мендан сўради.
Вазият 200 ФРГ маркаси эвазига қутқарилиши лозим эди.
Алалоқибат дўстларимиз кўмагида бу муаммо ҳам ечилди.
Германиялик таниқли кино юлдузи Simone Frost (хозир марҳум) немис тилида Ҳамид Исмойилнинг шеърларини кўргазма очилишида ўқийдиган бўлди.
Яна бир машхур чолғучи эса вилончелда жўр бўлди.
Аввалига мен ўзбек тилида Xамид оғанинг шеъридан икки сатр ўқидим¸ кейин Симона шу сатрнинг немисчасини ўқиди.
Шу тариқа ширу-шакар бадиий чиқиш қилдик.
“Эгри дарахт танасидан тўғри шохлар ўсгандек ” деган мисраларни Брехт яшаган қишлоқ аҳолиси ич- ичдан тушунгандек туюлди менга¸
Сал нарида Xамид Исмойилнинг икки немис мутаржими мамнуният билан қараб турар эди.
****
1999 йил 16 феврал. Тошкентда портиллашлар бўлган куни мен Xамид оғанинг Лондондаги ҳовлисиининг орқа боғчасида ижоддаги портлашлар ҳақида суҳбатлашиб ўтиргандим.
***
2004 йил. Май. Мен учиб келаëтган учоқ Бокуга қўнди. Бокудан Лондонга учишим керак эди. Қарасам одам текширадиган тақани ичидан кулимсираган холда Xамид оға чиқиб келяпти. Учоқ Лондонга боргунча ҳамсуҳбат бўлдик.
***
Орадан 11 йил ўтиб ФБ да ўқиб қарасам Ингаборг Балдауф таърифига кўра” барча даврларнинг энг буюк ëзувчиси” Xамид Исмойил фалон ëшга тўлибди. Дарров СМС тарзида мактуб ëзиб табриклаган бўлдик.
***
Лекин ҳали мактабга бормаган пайтиданоқ энг буюк ëзувчи бўлишини дақиқ билган бу оғамизни сўз билан таъриф қилишга рассомнинг кучи етмайди.
Ҳуллас Xамид оғанинг суратини чизаман ҳудо умр берса.
Мана у 21 асрдаги ўзбек жадиди.
Бўсағада маюс жилмайиииб турибди.
Шухрат Бобожон
Манба: Facebook.com