O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мангуроқ ном топсанг…

Мангуроқ ном топсанг…
224 views
06 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

МАНГУРОҚ НОМ ТОПСАНГ…

Лолалар тугаган тоғларда,
Тугаган биз учун завқ-шавқлар,
Хазонлар кезади боғларда,
Биз эса кезмаймиз бу чоқлар.

Севгини лолага ўхшатиб,
Гўзалим, биз тўғри қилибмиз.
Лоланинг умрини қақшатиб,
Муҳаббат устидан кулибмиз.

Кулибмиз севгидан биз майин,
Яхшиси юракни тилсайдик.
Лолани узмасдан кулмайин, –
Биз учун ишқлигин билсайдик.

Севгини лолага ўхшатма!
Энди биз бу ҳақда айтмайлик.
Ишқимиз ёшларга сен айтма…
Мангуроқ ном топсанг айт, майли.
1971

(19)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (23-24-саҳифалар.)

(давоми бор)