O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Манқуртликнинг янги кўриниши

Манқуртликнинг янги кўриниши
141 views
18 October 2017 - 11:38

Сўнгги пайтларда ўзбеклар орасида “ислом – араблар дини” дейдиган бир тоифа пайдо бўлди.

Бу гапни айтаётганларнинг аждодлари, агар улар ҳақиқатан ўзбек бўлган бўлса, энг ози билан бир минг икки юз йилдан бери ислом динини ўзининг дини деб келганлиги аниқдир.

“Ислом – арабларнинг дини” дейдиганларнинг мусулмон ота-боболари “ислом бизнинг динимиз” деб яшаб ўтгани уларнинг араб бўлганини билдирадими?

Агар шундай бўлса, исломга тош отаётган бу манқуртнинг ўзи қандай килиб, турк бўлиб қолган?

Хатто бу манқуртнинг гапларидан келиб чиқаётган “менинг аждодларим минг йилдан ошикроқ пайтдан бери аҳмоқ бўлиб келган, мен улардан ақллироқман, исломни рад этиб, “тангричи” бўламан”, деган ақлдан ташқаридаги хулосани теоретик ўлароқ қабул қилинганида ҳам унинг минг йил давомида мусулмон бўлиб келган “аҳмоқ” аждодларидан олдинги “аклли” аждодларининг “тангричи” бўлганига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ, чунки, туркларда тангричиликдан ташқари бутпарастлик ҳам, оташпарстлик ҳам, шомонизм хам бўлган.

Мақсуд Бекжон

facebook.com