O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Манқуртлик разолати

Манқуртлик разолати
710 views
29 August 2021 - 9:46

Яқинда қўшни Қозоғистон ҳукумати қозоқлардан бўлган ва иккинчи жаҳон урушида Германия тарафидан туруб Туркистон озодлиги йўлида СССР билан урушган барча собиқ Туркистон Легиони жангчиларини тўлиқ реабилитатция қилди. Яъни уларни оқлаб АЙБДОР ЭМАС ДЕГАН ХУЛОСАГА КЕЛДИ. Иккинчи жаҳон уруши натижаларини шу вақтгача Қозоғистондан ташқари МДҲ давлатлари ичида қайта кўриб чиқиб ўз миллий манфаатлари йўлида Тарихни сохталаштирмай урушга оид барча архивларни очиб сссрга қарши курашган миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларини оқлаб уларни қаҳрамонлар деб тан олган давлатлар қуйдагилардир.

1. Латвия

2. Литва

3. Эстония

4. Украина

5. Молдавия

6. Грузия

7. Арманистон .

8. Азарбайжон

9. Қозоғистон

Шу давлатлар Германия тарафида туриб СССР га қарши курашган ўз миллатдошларини айбсиз деб топиб уларни қонунан тўлиқ оқлаган. Энди бизнинг Олий Судимиз қилган ишини қаранг 115 кишини ” улар дастлаб айбларини бўйнига олмаган қийноқ ва тайзиқлар остида бўйнига олган ” деб хулоса қилибдилар Олий Суд амалдорлари. Хўп уларга қандай айблар қўйилган эди, асосий айб СССРни ағдариш ва Ўзбекистонни мустақил қилиш эмасми? Нима улар шу “айбларини қийноқларсиз тан олишганида Олий Суд уларни оқламас эдими? қани мантиқ!!!!! Собиқ СССРни ташкил қилган давлатлар бугун ҳатто Вермахт кийимини кийган ўз ватандошларини ҳам тўлиқ оқлаган бўлса, бизнинг Олий Судимиз эса “улар асли СССРга қарши бўлмаган уларга тухмат қилишган” деган шармандали важларни аргумент қилиб ўтирибди. Ўзбекистон Олий Судида ишлайдиганларнинг савияси дунёқараши борми ўзи? қозоқларга ухшаб “улар ватан озодлиги учун қурбон бўлган” деб айта оладими? Умуман сизлар Ўзбекистонни мустақил давлат деб ҳисоблайсизми? Нега бор йўғи 115 та, нега ҳамма МДҲ давлатлари қатори бутун миллий озодлик ҳаракатини эмас? Туркистон Легионичи? Уларни қачон оқлайсиз?

2019 йилда Евроитифоқ (жами 27 та давлат) СССРни ҳам Германия сингари Иккинчи Жаҳон урушини бошловчиси сифатида тенг жавобгар қилди. Бу резолютцияни барча демократик давлатлар қўллаб-қуватлади, яъни бугун собиқ СССРни ҳамма уруш айбдори деб ҳисоблайди. Биз эса 9 майда Тошкентнинг қоқ марказида СССР байроғини кўтариб катюша қўшиғини айтиб юрибмиз.

П.С Қозоғистонда Туркистон Легиони асосчиси Мустафо Чўқайга бир эмас иккита ҳайкал қўйилган

Шухрат Расул

Манба: Facebook.com