O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Манқуртлик

Манқуртлик
3,238 views
20 May 2021 - 16:20

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев “Мухолифат ташқаридан олиб келинмаслиги керак, мамлакат ичкарисида пайдо бўлиши керак” деган эди. Бу гапга ишониб, харакатга кечган кишилардан олинган сўнгги хабар қуйидагидай бўлди: “АЛЛАҚУЛОВ ПАРТИЯСИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ РАД ЭТИЛДИ.” Мақолалардаги узоқ йиллик “долзарблик”лар ҳеч қачон ҳозиргидай таассуф уйғотмаган бўлса керак ўзбек муаллифларда. Қуйидаги мақола бундан 2 йил олдин ёзилган эди.

МАНҚУРТЛИК

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг “Мухолифат ташқаридан олиб келинмаслиги керак, мамлакат ичкарисида пайдо бўлиши керак” деган гапига яна қайтайлик. Ташқаридаги мухолифатдан ичкарида пайдо бўлажак (пайдо бўлиши ҳам гумон бўлган) мухолифатнинг қандай фарқли хусусиятлари бўлади? Умуман, бундан чорак аср олдин мамлакатдан қувғин қилинган мухолифатнинг адолатсиз равишда қатағон қилинганини тан олмай туриб, мамлакат ичкарисида қандай қилиб янги мухолифатг қуриш мумкин? “Мухолифат” дегани бир савдо ширкати эмас-ки, бириси бекилса, ўрнига дарров иккинчиси қурилсин?

Мухолифат маънавий пойдеворга қурилади: мухолифат илдизлари, бир, икки, ўн ва ҳатто 30 йилга эмас, 100 йил ва ҳатто ундан олдинги даврдаги маънавий илдизларга – жадидларга, босмачилик ҳаракати ва миллий озодлик курашларига бориб улангандир. “ЭРК” партияси ва ёки “Бирлик” ҳаракати номлари осмондан олингани йўқ, бу партия ва ҳаракатлар аждодларимиз маънавий мероси билан чамбарчас боғланган ва ҳатто уларнинг тўғридан-тўғри давомчисидир.

Мақсуд Бекжон

29.12.2019

Манба: facebook.com