O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МАНҚУРТЛИК

МАНҚУРТЛИК
187 views
30 December 2019 - 10:01

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг “Мухолифат ташқаридан олиб келинмаслиги керак, мамлакат ичкарисида пайдо бўлиши керак” деган гапига яна қайтайлик. Ташқаридаги мухолифатдан ичкарида пайдо бўлажак (пайдо бўлиши ҳам гумон бўлган) мухолифатнинг қандай фарқли хусусиятлари бўлади? Умуман, бундан чорак аср олдин мамлакатдан қувғин қилинган мухолифатнинг адолатсиз равишда қатағон қилинганини тан олмай туриб, мамлакат ичкарисида қандай қилиб, янги мухолифатг қуриш мумкин? “Мухолифат” дегани бир савдо ширкати эмас-ки, бириси бекилса, ўрнига дарров иккинчиси қурилсин?

Мухолифат маънавий пойдеворга қурилади: мухолифат илдизлари, бир, икки, ўн ва ҳатто 30 йилга эмас, 100 йил ва ҳатто ундан олдинги даврдаги маънавий илдизларга – жадидларга, босмачилик ҳаракати ва миллий озодлик курашларига бориб улангандир. “ЭРК” партияси ва ёки “Бирлик” ҳаракати номлари осмондан олингани йўқ, бу партия ва ҳаракатлар аждодларимиз маънавий мероси билан чамбарчас боғланган ва ҳатто уларнинг тўғридан-тўғри давомчисидир.

Сиз ўз тарихингиз ва маънавий меросингизни унутиб, ўрнига нима қурмоқчисиз, қайси манқурт идеологияни барпо этмоқчисиз?

Мақсуд Бекжон

29.12.2019