Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Б. Матлубовга,
нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р. Қодировга
“Мустақил Мардикорлар Касаба уюшмаси” рахбари Н. Джуманиязовдан.
тел: (+998- 90) 927- 14- 05
ШИКОЯТ
Назарбек қўрғони, “Алимбува” маҳалласидаги иш берувчи Қобул, Касаба уюшмаси аъзоси жабрланувчи Суюнов Эркинга нисбатан қулдек муносабатда бўлиб, пешона тери билан топган иш хаққини бермаганлиги тўғрисида, Зангота тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан 25.12.2012 йили мурожаат этганлиги тўғрисида ташкилот раҳбари яъни, мен Н. Джуманиязовга ариза билан мурожаат қилган.
ИИБ бошлиғи иш берувчи, Қобул ишлайдиган Назарбек қўрғони “Алимбува” маҳалла нозири Дилшодга шикоятни кўриб чиқиш учун юборилган.
Маҳалла нозири, Дилшод Касаба уюшмаси аъзоси Эркинни телефонда 03.01.2013 йил “Алимбува” маҳалласидаги ўз хонасига чақириб (иш берувчи билан тил бириктирган деган тахминим бор) “Дилшод ва унинг шериги милиция ходими қамалиб кетасан” деган дўқ-пўписа билан тушунтириш хати ёздириб олган.
Мен Сиздан:
1.Зангота тумани ИИБ бошлиғи, “Фуқароларнинг мурожаати тўғрисида”ги қонунни бузганликда, “Алимбува” махалла нозири Дилшод ва унинг шериги милиция ходими, улар ўз лавозимини суиистеъмол қилиб жабрланувчига дўқ-пўписа қилганликда айибдор деб ҳисоблаб, учовларини ўз лавозимидан четлатиб, келгусида ИИБга ишга олинмаслиги тўғрисида буйруқ чиқаришингизни;
2. ИИБ бошлиғи, маҳалла нозири Дилшод ва унинг шериги милиция ходими, иш берувчи Қобул, уларнинг хар бирига нисбатан жиноий иш очишингизни талаб қиламан.
Тошкент 115,
Чилонзор тумани,
Нафосат кўчаси 8- уй.
Ҳурмат ила: Н. Джуманиязов