O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мардикорларга ҳам ҳозирги ҳукумат керак эмас

Маълумки “Мардикорларнинг касаба уюшма” ташкилоти рахбари Нураддин Джуманиязов, Ички Ишлар Вазири номига ёзилган шикоятида, мардикорларнинг хар ерда ушлаган вақтида уларнинг мажбурий дактилоскопия (бармоқ изларини) ИИБ ходимлари томонидан олинаётганида ёзган эди.

Мардикорларга ҳам ҳозирги ҳукумат керак эмас
149 views
17 January 2013 - 18:24

Маълумки “Мардикорларнинг касаба уюшма” ташкилоти рахбари Нураддин Джуманиязов, Ички Ишлар Вазири номига ёзилган шикоятида, мардикорларнинг хар ерда ушлаган вақтида уларнинг мажбурий дактилоскопия (бармоқ изларини) ИИБ ходимлари томонидан олинаётганида ёзган эди.

Бу шикоят бўйича ИИВлиги профилактика ҳизмати бўлим бошлиғи Жаҳонгиров Исломбек Сайдалиевич билан мулоқотда, у ҳақиқатдан бармоқ излари олинаётганлиги қонуний деб тан олган.

Шу масала бўйича 17.01. 2013 йил соат эрта билан 9да ташкилот рахбари Нураддин Джуманиязовни, негадир Тошкент шаҳар ИИБ тероризмга қарши бошқарма бошлиғи ўзини полковник Матмурадов Баҳодир деб ўзини таништирган сўровга тутган.

Мардикорлар ташкилотини бошқаришга сизни ҳаққингиз йўқ, сиз ҳимоя қилаётган мардикорларнинг кўпчилиги жиноятчи, уларни ҳимоя қилишни тўхтатмасангиз сизга Жиноий Кодксини 60та моддаси билан жиноятга тортишга далилим бор, сизни бошқа мардикорлар биржаларида кўрмай! деган дўқ-пўписалар билан тушунтириш хатини ёздириб олган.

Кўринишича, мардикорларнинг турмуши, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва социал ҳуқуқлари ҳимояси ҳозирги ҳукуматга керакмас кўринади, мардикорларга ҳам ҳозирги ҳукумат керак эмас.

Абдилло Тожибой-ўғли.
Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
17.01. 2013 й.
Тошкент, Ўзбекистон.