O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мардикорнинг ҳуқуқи топталаркан, митинг ва иш ташлашга мажбур қолиши мумкин

Мардикорларнинг ҳуқуқлари топталаркан, “Мустақил Мардикорларни Касаба уюшмаси” фаоллари ҳукуматнинг қайси структураси бўлишидан қатъи назар, у билан курашади. Иш ташлаш ёки митингларга чиқишга мажбурлашса, ҳеч иккиланмасдан кўчага чиқадилар.

Мардикорнинг ҳуқуқи топталаркан, митинг ва иш ташлашга мажбур қолиши мумкин
143 views
12 January 2013 - 11:25

Мардикорларнинг ҳуқуқлари топталаркан, “Мустақил Мардикорларни Касаба уюшмаси” фаоллари ҳукуматнинг қайси структураси бўлишидан қатъи назар, у билан курашади. Иш ташлаш ёки митингларга чиқишга мажбурлашса, ҳеч иккиланмасдан кўчага чиқадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлари Вазири Жаноб Б.Матлубовга.
“Мустақил Мардикорлар Касаба уюшмаси” раҳбари Н.Джуманиязовдан
+998909271405

ШИКОЯТ

2013 йил 8 январь куни, “Қўйлиқ” меҳнат биржасида, шу минтақада ўз хизматини адо этаётган ИИБ ходимлари томонидан “Мустақил Мардикорлар Касаба уюшмаси” аъзоси Усманова Орзугул ҳибсга қилиниб, Ҳамза тумани ИИБга, ҳеч бир сабабсиз, олти соат ушлаб турилган.
Ҳаммамизга маълумки, фуқаролар вилоятлардан Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрига иш қидириб келиб, мардикорлик қилаётирлар.
Мардикорлик қилаётган қатламнинг 99%ида, вақтинчалик прописка йўқ. Уларни Тошкентда ҳар бир хонадон вақтинчалик рўйхатга қўявермайди. Уларнинг қўлида, Меҳнат биржаси томонидан берилган гувоҳнома ва ўзлари туғилиб ўсган вилоят, туман ҳамда қишлоқларда давомий рўйхатда турганлиги тўғрисидаги шахсини билдирувчи паспортлари бор.
Шундай экан, бу тўғрида маълумотга эга бўлган ИИБ ходимлари мардикорларнинг кундалик ишлаб топадиган даромадларидан бенасиб қилиб, уларнинг руҳиятида ҳукуматга нисбатан нафрат уйғотаяпти. ИИБ ходимлари қонунбузарликлар содир этмоқда, ҳамда таъмагирлик қилмоқдалар.
ИИБ ходимларининг бундай ҳатти-харакатлари билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасини, Ўз.Рес.қонунлари ва Ҳалқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси Декларацияси қонун моддаларини қўпол равишда бузганлар ва бузиб келмоқдалар.
Мен Сиздан ИИБ ходимларининг ҳатти-харакатларига изоҳ беришингизни талаб қиламан. “Мустақил Мардикорлар Касаба уюшмаси” аъзоси Усманов Орзигулга нисбатан қонунбузарлик қилган ИИБ ходимларини ҳамда Ҳамза туман ИИБ милиция ходимларининг шахсини аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўришингизни талаб қиламан.

Н.Джуманиязов.
Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.

10.01.2013й.
Тошкент
Ўзбекистон