O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Марказий Банк олтин-валюта захиралари ўсиши тўғрисида маълум қилди

Марказий Банк олтин-валюта захиралари ўсиши тўғрисида маълум қилди
189 views
15 November 2017 - 18:50

Ўзбекистон МБ илк бор мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ҳажмини маълум қилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захираси куз бошидан буён 750 миллион долларга ошиб, 1 ноябрда 26 млрд долларга етди. Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.

«Одатда биз бу маълумотни эълон қилмаймиз, у конфиденциал ҳисобланади. Яқинда давлат раҳбарининг қарори қабул қилиниб, унда қатор иқтисодий маълумотлар „синфсизлантирилиб“, уларни очиқ қилишга қарор қилинди. 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳкама, жумладан Марказий банк олтинвалюта захиралари, пул ҳажми кўрсаткичлари ва барча иқтисодий кўрсаткичларни расман эълон қилади. Ва мана, бугун биз биринчи марта расман олтинвалюта захирасини эълон қилмоқдамиз»,  деди у.

«Ижодий натижа — биз давлат, Марказий банк томонидан валюта ресурслари таъсирисиз бошланғич даврни босиб ўтдик», — дея қайд этди МБ раҳбарияти вакили.

Тимур Ишметов валюта сиёсатини либераллаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида айрим иқтисодчиларнинг мамлакатда захиралар етарлими, деган саволни ўртага ташлаганини таъкидлаб ўтди. «Биз ўтган йиллар давомида жамғарилган олтинвалюта захираларини сарфлашни мўлжалламаётганимизни тушунтиришга ҳаракат қилдик… Биз курс бозор тамойилларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши, бу эса биз курсни қайсидир даражада ушлаб туриш ёки ҳимоялаш учун босим ўтказмаслигимиз кераклигини эълон қилдик», — деди у.

Сентябрь ойи бошида эркин конвертацияланувчи валюта жорий этилганидан сўнг валюта биржаларида хорижий валюта сотиш ҳажми ортди, деди МБ раисининг биринчи ўринбосари. Икки ярим ойдан зиёдроқ вақт мобайнида Марказий банк 325 млн доллар ҳажмидаги мазкур фарқни сотиб олди, деди у.

Сентябрь ойи бошидан буён банклар 1,55 млрд доллар миқдоридаги хорижий валютани сотиб олган бўлиб, ушбу маблағнинг 644 млн доллари жисмоний шахслардан айрибошлаш шохобчалари, 915 млн доллари эса экспортёрлардан харид қилинган (авваллари экспортёрлар ҳар ойда ўртача 172 млн долларни валюта тушумини мажбурий сотиш доирасида банкларга топширган). Кўрсатиб ўтилган давр мобайнида валюта биржалари орқали юридик шахсларга 1,766 млн доллар сотилган.

Манба: gazeta.uz