O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Марказий Осиё давлатларига қурғоқчилик таҳдид солмоқда

Марказий Осиё давлатларига қурғоқчилик таҳдид солмоқда
183 views
13 July 2014 - 13:04

4Марказий Осиё давлатларида қурғоқчилик юзага келиш хавфи бор. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун томонидан тақдим қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минг йиллик ривожланиш мақсадлари тўғрисидаги маърузасида сўз боради.

– Кавказ ва Марказий Осиёда қашшоқликка қарши кураш, таълим ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасида сезиларли муваффақиятларни қўлга киритилди. Бироқ, қўшимча кўмакларсиз минтақа 2015 йилга келиб бир қатор муаммоларга, жумладан, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларга ечим топа олмайди. Бугунги кунда Кавказ ва Марказий Осиёдаги янгиланувчи сув заҳиралари ҳажми қисқариб бормоқда, бу эса минтақада сув танқислиги таҳдидини юзага келтиради, – дейилади ҳужжатда.

Бугунги кунда минтақадаги сув омборларидан олинадиган сув миқдори 50%ни ташкил қилади. Бу якуний кўрсаткич бўлган 60%га яқин, ундан кейин эса сув танқислиги инсонлар ва атроф-муҳит ҳолатига таҳдид сола бошлайди.

Маъруза муаллифлари минтақа давлатларининг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммосини ҳал қила олмаслигидан ташвиш билдирганлар.

Бундан ташқари, улар қуруқлик ва денгиздаги табиатни қўриқлаш ҳудудлари яратиш ва табиий заҳираларни сақлаб қолиш масаласида ҳам сезиларли муваффақиятга эриша олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2000 йили БМТнинг минг йиллик Саммитида барча давлатлар томонидан қабул қилинган минг йиллик ривожланишнинг саккизта мақсади, қашшоқлик, очарчилик, саломатлик, гендер тенглик, таълим ва атроф-муҳит соҳаларидаги кўрсаткичларни қамраб олувчи бир қатор вазифаларни назарда тутади. Уларнинг аксарияти 2015 йил якунига қадар ҳал қилиниши лозим.

ЎХҲ ахборот бўлими