O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мармар тошга ёздиринг!

Мармар тошга ёздиринг!
145 views
27 October 2016 - 18:04

Ўтан куни “орзу-хаваслилар”га зарур САРПАМОБИЛЬнинг расми чиққанди. Кеча “томи кетганлар” томонидан “Бунёдкор” стадиони майдонида уюштирилган никоҳ маросимининг суратлари чиқди. Бугун эса улар томонидан МДФга ёзидирилган таклифнома суратлари эълон қилинди.

Орзу-хавас эгалари бўлмиш ўзбекларимиз шу кетишда тўй таклифномаларини мармар тошига ёздириб, жўнатишса ҳам хайрон бўлмайман. Исрофгарчилик қилиб, Аллоҳнинг ғазабини қўзғаётган “орзу-хаваслилар”га тилакларим бор эди!

Хотинларингизнинг чалларисини телеминора ёнидаги “Универсал Спорт Саройи”да, бешик тўйларингизни “Афросиёб” тезюрар поездида, туғилган кунларингизни ҳукуматимиз янги сотиб олган “Боинг-787” дримлайнерларида, асал ойларингизни қурилиши режалаштирилаётган ерусти метро бекатларида ўтказиб, кўз-кўз қилинглар, маразлар!

Бобомурод АБДУЛЛА

Манба: facebook.com