O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Махлуқ ҳолиқдан ўзга кимсага сажда қилмоғи дуруст эмасдур”

“Махлуқ ҳолиқдан ўзга кимсага сажда қилмоғи дуруст эмасдур”
293 views
22 August 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 194
(давоми)

ЎН САККИЗИНЧИ МЎЖИЗА

Анас ибн моликдан ривоят қилинур:

«Бир куни Расулуллоҳ ансорийлардан бир кишининг боғига кирдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар булар ҳам бирга киришган эдилар. Шу боғда юрган бир қўзичоқ Расулуллоҳни кўриши билан таъзим қилиб, дарҳол саждага бош қўйди. Буни кўриб Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ айтди:

— Ё Расулаллоҳ, рухсат қилинг, бизлар ҳам сизга сажда қилайлик, ҳайвонлардан бу ишга биз ҳақлироқдурмиз.

Анда Расулуллоҳ, Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

— Махлуқ ҳолиқдан ўзга кимарсага сажда қилмоғи дуруст эмасдур, — дедилар.

(давоми бор)