O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Махсус топшириқ

Махсус топшириқ
175 views
03 November 2013 - 10:01

images (2)Самарқандда жамоат транспорти ҳайдовчилари ички ишлар бўлими томонидан “алохида топшириқ” олишган. Бу топшириққа  биноан, ҳайдовчилар транспортга чиққан йўловчилар орасида хижобли аёллар бўлса, дархол ИИБга хабар қилишлари лозим.

“Хозир республикамизга Эронлик аёллар турли вазифалар билан кириб келишмоқда. Уларнинг либослари таналарини эмас, балки портловчи бомбаларни яшириш учун хизмат қилмоқда”, деб огохлантиради МХХ ходимлари ҳайдовчиларни.

Бундай топшириқ кўпчиликда кулгу уйғотишга сабаб бўлмоқда. Баъзилар “қамаш учун диндор эркаклар қолмади, энди муслима аёлларга навбат етди”, дейишмоқда.

Аммо бир тоифа инсонлар эса “хақиқатдан бундай аёллар хавфли” деган фикрдалар.

Хуллас, юқори ташкилотлардан бундай ғайриоддий топшириқларнинг берилиши ахоли орасида саросима яратмоқда.

 

ЎХҲ ахборот бўлими