O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мақомлар йўли

Мақомлар йўли
324 views
02 December 2014 - 4:31

(Ҳакима Ойдин Солиҳнинг дафтаридан баъзи чизгилар)

Бутун борлиқ Оллоҳу Таоло тарафидан “ошиқ-мошиқ” тамойилида яратилгандир.

Яъни “манфий”(-) ва “мусбат”(+) мезонида.

Манфий – ўзига тортувчи, мусбат уни “тўлдирувчи” мақомидадир.

“Ошиқ-мошиқ” тамойили инсон зотида; аёлнинг бели атрофида, эркакнинг кўкрак суягининг бироз чап тарафида жараён этади. Қуръони Каримда (7/172-173)”…бели ва кўкрак суякларидан уларга зурёдлар яратдим” дея марҳамат қилинади.

Эркак ва аёлнинг энергетик бирлашувининг улар айрилган пайтда қандай ҳолга келишини рассом Эдвард Мунк ўзининг “Айрилиш” деб аталган асарида ифодалаган.

Эркак ва аёлнинг жисмоний яқинлашуви ҳам “ошиқ-мошиқ” тамойилида содир булади. Аммо бу бирлашувнинг бошлангичи – энергетик бирлашувдир.

Инсон манийси ва аёлнинг тухум ҳужайралари бирлашуви ҳам шу тамойилда юз беради.

Бачадон(Жаннат)даги ҳомила (+ – мусбат) Дунёга қараб сурилади. Бу йўл Одам алайҳиссаломнинг йўлидир.

Аммо инсон ўзича Дунёдан (манфийдан), Жаннатга (мусбатга) қараб йўнала олмайди. Буни амалга ошириш учун куч керак. Ибодат – ўша кучдир.

Инсоннинг думғазасидаги бир кичик суяк манфий (-) энергия манбаидир. Бу энергия инсоннинг миясидаги гипофиз ҳудудларида жойлашган мусбат(+) энергияга қовушишни истайди.

Аммо инсон думғазасидан умруртқа бўйлаб юриб, то бош суяги учига етгунча 5 та тўсиқ (мақом) бор. Бу тўсиқлардан ўтиш учун КУЧ керак. Бу куч ибодатдир.

Бу аслида, инсоннинг севги ва тараққий йўлидир: ҳайвоний ҳолатдан илоҳий ҳолатга юксалиш йўлидир.

Бу мусбат ва манфийнинг бирлашуви содир бўлганда инсон бу дунёни тарк этиши(ўлиши) мумкин.

Бу жисмоний ўлимдир.

Бу воқеа маънавий ҳам содир бўлиши мумкин, ўлмасдан олдин ўлиш яъни…

9

Edvard Munck “Separation” (Эдвард Мунк “Айрилиш”)

10

Ойдин Солиҳ дафтаридаги саҳифадан бир парча

Ойдин Солиҳ