O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Маҳкумлар учун тақиқларнинг янгиси эълон қилинди

Маҳкумлар учун тақиқларнинг янгиси эълон қилинди
24 views
06 June 2014 - 12:56

Олдин хабар берганимиздек, ушбу йилнинг 20 апрелидан бошлаб  Ўзбекистондаги барча ЖИЭКда, махкумларнинг қонунда кафолатланган хуқуқлари:  –яқин қариндошлари билан телефон сўзлашуви, улар билан  учрашувлар,  биринчи зарурият бўлган гигеник воситалар ва дори-дармонлар олиш  хуқуқлари хеч бир асос сабабсиз, (тамирлаш бахонасида) чеклаб қўйилган эди!…

Биз ушбу ҳақда матбуотда хабар берганимиздан сўнгра, 35 кунлик ғайриқонуний чеклов бекор қилиниб, учрашувларга рухсат этилган  ва натижада учрашувга келган яқин қариндошларнинг узундан-узун навбатлари ва тўс-тўполонларни тасаввур қилиш қийин эмас!…

Аммо, ЖИЭББ  навбатдаги ғайриқонуний чекловни эълон қилиб, уяли телефонга қўнғироқ қилишни қатъиян тақиқлаб қўйди.

Махкумларга рухсат этилган икки ойда бир маротоба яқин қариндошларига  телефон қилишда  уяли телефонларга  қўнғироқ қилишни қатъий тақиқлаб,   фақат ва фақат АТСнинг уйда ўрнатилган симли телефонларига қўнғироқ қилишни  белгилаб қўйилди…

Ахир бугунги кунда, уяли телефонлар бутун дунёда барча инсонлар томонидан доимий  ишлатиладиган ва доимий равишда ёнида олиб юриладиган алоқа-ку?/

Қолаверса, бугунги кунда туман ва қишлоқларда АТСнинг  симли уйда  ўрнатиладиган телефонлари деярли йуқлиги  хеч кимга сир эмас!…

Ҳатто Ўзбекистон  қонунларида ҳам маълум бир аҳоли қатламлари учун уяли телефонларга қунғироқни амалга оширишни тақиқловчи норма мавжуд эмас.

Бундан келиб чиқадики бу таъқиқ ғайриқонунийдир.

Шунингдек,  маҳкум икки ойда бир маротоба  ўз уйига қунғироқ қилиш хуқуқи  бор бўлсада,  бироқ   у  қачон қайси санада ва соат нечада қунғироқ қилиши хақида  олдиндан ўз яқинларига хабар бера олмайди!…

Бундан келиб чиқадики,  махкумнинг яқин қариндошлари  ҳам, «у билан  уй телефонида сўзлашиш ,  соғлиғи ва ахволидан хабардор  бўлиши учун»,   доимий равишда иш ва тирикчиликни йиғиштириб қўйиб, уйда телефонни қучоқлаб ўтиришга «махкум» этилган эканда…

Акс холда, махкум қунғироқ қилганида дарров телефон гўшагини  кўтармаса –  тамом сўзлашув навбати ўтиб кетади ва яна кейинги икки ой  АТСнинг  уйда ўрнатилган -симли телефонини пойлаб ўтиришга мажбур,  ишламасдан …

У холда,  оила боқувчиси-отаси  ёки фарзанди  қамалган ва жигар-бағри қон  оиланинг  тирикчилиги  қандай кечади  ?…

Бу  инсонпарварлик нормаларига зид , махкумларнинг хуқуқларини қасддан чеклашга бўлган яна бир  жазава эмасми?.

Ушбу ғайриқонуний чеклов хусусида  Ўзбекистон ИИВдан изох беришларини сураймиз.

 

 ҲАҚ  йўлида хақиқат учун курашувчи