Бир оиладан 4 киши 4 томонга қараб кетиб, иш излаяпмиз, иш йўқ, пулимиз эса тугади.
60 кундан бери карантинда еб бўлдик жамғарганимизни, дейди бир дўстим.
Қарз олай десак, ҳаммани пули ўзига керак, дейди.
Мени ўзим икки марта 50 доллардан қарз бердим. яна берай десам, мендаям қолмади пул ўлгир.
Карантин яна қанча давом этиши номаълум.
Хўш? Бу одамлар нима қилсин??? Ўғирлик қилсинми? Банкни ўмарсинми? Нима қилсин?
Бошқа давлатлар пандемия туфайли ишсизлик нафақаси сифатида нақд пул тарқатаяпти халқига. Улар одаму, биз юмронқозиқми?
Бизни катаконларни планлари қанақа бу борада? Халқ уюштириб бераётган, волонтёрлар тарқатаётган хайрияга суяниб ўтираверадими охиригача?
Биз қудратли давлатмиз деб кўкрагига уриб юрганлар нимага жим? Нимани кутаяпти булар?
60 кундан бери карантинда ўтирган ишсиз, пулсиз халққа пул тарқатинглар, ноинсофлар.
Шахсан менга бир сўмларинг керак эмас.
Фарух Самарқанди