Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд
“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН
«Менга биров яхшилик қилди,
Билмай қолдим — ким ул — худойим…
Қайси Хотам, қайси Жавонмард,
Қандай ғаний. Қандай фидойи.
Икки кунки, худойим, мана,
Юрагим ғаш, руҳим булутдир…
…Мендан кимки яхшилик кўрса,
Энди менга барин унуттир…»
* * *
«Қўй, мақтама ҳаддан зиёда
Ўз туғилиб ўсган ерингни.
Оқ йўл бўлсин! Олис сафарга
Боғлабдирсан, йигит, белингни».
Элингда гар бўлса номус-ор,
Кўтармасди душманлар туғин,
Қилмас эди ўз бағридан у
Сенингдек бир фарзандни қувғин».
* * *
«Менинг руҳим — само қаъринда,
Менинг руҳим — тупроқ ичинда.
Аниқроғи, севгилим, сендан
Мен абадий фироқ ичинда.
Бир кун сени ларзага солиб,
Бир кун юрагингни ёқаман.
Ер қаъринда зилзила бўлиб,
Самоларда чақмоқ чақаман».
(давоми бор)



Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)
Gulnor (5-qism)
Gulnor (4-qism)