O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Менинг сиёсий “карьера”мга чек қўймоқчи бўлган шифокорлар

Менинг сиёсий “карьера”мга чек қўймоқчи бўлган шифокорлар
25 views
09 February 2013 - 10:29

doktor-killerТошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзеси, 65-уй 56-хонадонида яшовчи фуқаро Нажмиддин Жаҳонгиров, Чилонзор тумани 37-сонли “катталар полиникаси” нинг “қулоқ ва бурун” касалликлари бўйича даволовчи шифокори, Зафар Қодиров устидан шикоят қилиб қўйидагиларни бизга сўзлаб берди: “Менинг асосий касаллигим қулоқ ва бурун. Айниқса куз ва баҳор фаслларида “грип” тез тарқалганидан сўнг, албатта биринчи бўлиб, менга ўхшаган касалларга жуда қийин кечади. Бурундан нафас олиш қийинлашади ва оғиздан нафас олишга тўғри келади. Нафас йўллари бутунлай ёпилиб, шиллиқ пардалар қизаради. Бошнинг пешона қисмида оғириқ пайдо бўлади. Йиринг тўда бўлади…

Мен Чилонзор тумани 37-сонли “катталар поликилиникаси”нинг шифокори, Зафар Қодировга қатнаб даволандим. Тўғрироғи улар мени “даволашди”. Шифокор менинг аҳволимни ўрганиб чиқиб, оҳири шундай хулосага келди: “Сизнинг касаллигингиз жуда ҳам оғир. “Операция” столида ётқизиб жарроҳлик йўли билан даволаймиз… Аввал бурнингизнинг икки нафас олиш каналлари орқали, 5-7 см узунликдаги нина билан тешиб, “пункция” қиламиз. Агар яхши бўлсангиз, ундан кейин даволанишни давом эттирамиз. Кейин ўшанга ҳам яхши бўлмасангиз, чап томондан яъни, чап қулоғингиз орқасидан “шприц” орқали суюқлик юборамиз…” Мен рози бўлдим. Аввалига Зафар Қодиров чап қулоғим орқасидан “укол” қилди. Орадан 15-10 минут ўтгандан сўнг, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим…

Шунга ҳам қарамай, шифокор бурнимни нина билан тешишга тушганидан сўнг, нафас олиш йўлларидан ва оғзимдан қон кета бошлади. Қонни тўхтатиш жуда ҳам қийин кечди. Усти-бошим қонга буланди. Кейин эса, “тез ёрдам” чақиртиришди…

Улар мени дарҳол, “жарроҳлик стол”ига олишди. Шундан сўнг, наркоз берувчи шифокорни тиббиётда “анцизалог” деб атар экан. Хуллас ўша шифокор, “трамватолог” ва “хирург” шифокорлари бирлашиб, мени операция қилишди. Яқин қариндошларимнинг айтишича: “операция 4-5 соат давом этган экан…” Шу билан операция тугаганидан сўнг, мени шифохонага ётқиздилар. 2-3 ой давомида даволаниб чиқдим…

“Шифокорим” Зафар Қодировга кўриниш учун, қатнаб юрдим. Шифокор “операция яхши натижа бермабди. Даволаш учун, қулоғим орқасидан укол қилиш кераклигини” айтди. Мен бунисига ҳам рози бўлдим. У киши чап қулоғим орқасидан укол қилди. Шундан кейин, кўзларимнинг “зрения”си пасайди. Кўзларим олдида кўк ва оқ рангга ўхшаган, “шарпа”лар пайдо бўла бошлади. Бу “иш” мени асаб касаллигига чалинишимга олиб келди.

Шундан сўнг, мени невропатолог шифокорга кўринишга буюришди. Невропатолог кўриб: “Асабларингиз жуда ҳам нозиклашиб қолибди” деб менга “психотропик” моддаларга бой дори-дармонларга “рецепт” ёзиб берди.

Мен дори-дармонларни шифокор “кўрсатмаси” асосида кетма-кет қабул қила бошладим.

Дорилар ўз таъсирини жуда ҳам тез ўтказди. Кундан-кун яхши бўлиш аксига авж ола бошлади. Ҳатто-ки, шундай кунлар ҳам бўлдики, ўзимни йўқотиб, хотирам панд бера бошлади.

Оила аъзоларим менинг бу ҳолатимни кўриб, бутунлай ўзларини йўқотиб қўйишди.

Мен шу орада “инсульт”нинг “енгил” формасини ҳам бошдан кечирдим. ТошМИнинг “Асаб касалликлар бўлими”да 3 ой ётдим. Профессорлар кўриб чиқиб, “психотропик моддаларни кўп истеъмол қилганлигингиз туфайли, клиник касалликни бошингиздан ўтказдингиз…” дейишди.

Профессор мендан “қайси шифокор Сизни “даволаган?” деб сўради. Мен эса, қайси шифокорлар даволаганини айтмадим. Фақат Сизлар тайёрлаган, “кадр”лар даволашди…” деб айтдим холос. Шунда, “улар билан вақти соати етганида, ўзим ҳисоб-китоб қилиб қўяман…” деб ичимда тасалли бериб қўйдим…

Энди билсам, улар менинг сиёсий “карьера”мга чек қўймоқчи бўлиб уринган эканлар. Улар менинг тақдиримга ўзларича, “ўзгартириш” киритмоқчи бўлишган экан. Улар айтган “ўзгариш” бўлмади. Фақат ва фақат Аллоҳ тақдирга нима ёзган бўлса, ўша бўлди! Аллоҳ таъло “Қуръони Карим”нинг “Оли Имрон” сураси, 73 оятида: “ЭЙ МУХАММАД АЙТИНГ! АЛБАТТА ФАЗЛ АЛЛОҲНИНГ “ҚЎЛИ”ДАДИР. УНИ ҲОҲЛАГАН КИШИЛАРГА БЕРУР. АЛЛОҲ ФАЗЛИ КЕНГ, БИЛИМДОН ЗОТДИР…”

Фахриддин Тиллаев