«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН
МЕНИНГ ЭНАМ
Кексалигин ҳисобга олсак ҳам,
Энам гўдак эди деярли.
Бизга айтиб берган эртакларининг
Ҳаммасига ишонарди у.
Шунингдек, у ишониб ўтди
Одамларга,
Қушларга,
Энг кўп Xудога.
Умрининг сўнгида
Уч кун кўз очмади энам –
Уч кун кўз юммадик бизлар,
Тўртинчида эса мангу кўз юмди –
Уялди бизларни қийнаганидан
Менинг гўдак энам, уятчан энам.
1976
(90)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (60-саҳифа.)