“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН
МЕН БАХТЛИМАН
Бир сўзнинг устида
Тун бўйи йиғлаб,
Чиқара олмасанг уни бўғзингдан,
Ҳирқирасанг,
Бўғилсанг,
Ёпиб қўйса нафас йўлларингни у сўз,
Шунда ҳеч ким тушунмаса сени,
Сен эса жилмайсанг,
Кўзингдаги ёшни ҳам артмай,
Жилмайсанг, уларга бир соқов каби…
…Ва шулар Бахт бўлса,
Мен – бахтлиман!
1974
(43)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (35-саҳифа.)