O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мен сўзларни енгиб яшайман

Мен сўзларни енгиб яшайман
169 views
01 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

МЕН СЎЗЛАРНИ ЕНГИБ ЯШАЙМАН

Мен сўзларни зўрға енгиб яшайман.
Ишим шундай – сўзларни енгмоқ.
Қорни тўқ,
Боши бўш,
Мешчан сўзларни.
Агар сен ҳам енгмоқчи бўлсанг,
Уларни айтма бир иложин топиб.
Лаззатлана бил,
Айтмай, чидаб яшаганингдан…
«Булар-чи?» дейсанми?
Бу сўзлар – мени енгган сўзлар,
Илож йўқ…
1977

(44)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (36-саҳифа.)

(давоми бор)