O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мен Тошкентга келдим…

Мен Тошкентга келдим…
22 views
06 April 2012 - 11:35


Мен Тошкентга келдим, айландим:
Кўчаларда русча ёзувлар.
Бор экан-да, дея ўйландим,
Тилга қарши шум тажовузлар.

Мен Тошкентга келдим, айландим,
Кирдим дўкон, идораларга.
Қоғозларга боқиб мен ҳайрон
Русча сўзу-ибораларга.

Мен Тошкентга келдим, айландим:
Давлат тили бурчакда яшар.
Қилмоқ зарур дея шайландим
Бу шаҳарда улкан бир ХАШАР*.

Ozodlik Sari 
* Муаллифга кўра ҲАШАР маъноси – Инқилоб демакдир