Бирор маротаба офитцантга овқат буюрмайман. Жамоат жойларидан ўзим овқат оламан. Айрим офитцантларнинг бунга “Рисқимизни қийди, қурумсоқ” деб жаҳиллари чиқади… Аммо мен шунга мажбурман…
2017 йилнинг феврал охири, март ойлари бошида Елена Михайловна Ангренга, қирим татарлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга боради. Кетаётиб, “Қирим татарлар ҳуқуқларини ҳимояси учун ҳокимият биноси олдида норозилик акцияси ўтказамиз” деган хабарини тарқатиб, йўлга чиқади.. Ангренга боргунига қадар куч ишлатар тизимлари-ю милисаларнинг ҳужумчи махсус фоҳишалариям Урлаевани кутиб туради… Кўчада кузатув, тақиб ва ҳужумлар, халал беришлар бошланади… Ҳамма томоша Урлаева шериги билан тушлик чоғида Ангрендаги ошхоналарнинг бирига овқатлангани кирганда бошланади: “Қарасам, ошхонада биздан бошқа ҳеч ким йўқ, МХХнинг ўзи офитцантларни қиёфасига кириб олган. Пулимиз кам эди. Егулик буюрдик… Ҳаммаси ўшандан бошланди. Овқатланиб бўлгач, ўша ернинг ўзидаёқ лоҳас бўлиб, аҳволим оғирлашди. Тез ёрдам чақиришди. Тез ёрлам менга мажбурлаб иккита, ёки учта укол қилди. Кейин нима бўлганини, ўзим ҳам билмайман” дейди Елена опа…
Ўша куни уйда эдим… Тушлик пайтимиди, ундан кейинроқми, “Нега Елана Михайловна жим бўлиб қоли экан? Бугун бирор жойга бормасмиканмиз?” деган хаёлда Урлаевага сим қоққандим, Елена опа кутилмаганда менга ғалати овозда “Ангрендаман. Намойиш ўтказишга келгандик… Бизни бу ерда қуршаб олишди… Ошхонада ё овқатимга бирор нарса қўшиб беришди, ёки қанақадир укол қилишди. Бу ҳақда тезроқ хабар тарқатинг, ўзимни ёмон ҳис қилаяпман, нас окружали. Конец связ” дедилар…. Ҳайрон бўлдим. Бу боради кичик хабар тарқатдим. Кечқурун Елена опа менга қўнғироқ қилиб, “Ҳаётимга таҳдид бўлмоқда, мени ўлдиришмоқчи. Менга ёрдам бер” деб чақирди. Учиб бордим… У ерда айрим ташкилот вакиллар ҳам бор экан… Энди у ердаги аҳволни, Елена опанинг ҳолатларини ёзсам, шунинг ўзи битта китоб бўлади… Урлаеванинг хуши ўзида эмасди… Ўзини ичиб олган алкашлардек тутар ва гапирарди.. Ваҳоланки, Елена опанинг ичкиликни оғзига олганини умуман кўрмаганман… Бу ҳолатни кўриш дахшат эди… Ўшанда “Энди ўзига келмаса керак, руҳий ҳолатини издан чиқарувчи бир нарса бериб қўйишибди” деб қўрқиб кетгандим, умидимни узиб қўйгандим… Ўша ерда Урлаева ҳатто мениям ҳақоратлаб, бир-неча маротаба тепиб юборгандилар… Уч кунча Урлаеванинг уйида уларга қоровул бўлиб қолганман.. Бу ҳолатлари уч ой давом этган, уч ойлар давомида дорининг таъсири йўқолиб, секин-аста ўзига келганлар, ҳеч қандай муолижасиз, дори-дармонсиз….
Ўша пайтдаги Елена опанинг руҳий ҳолатини сизга тасвирлаб бера олмайман….
Яна бир гал 2018 йилда Елена Михайловна билан Самарқанднинг Пастдарғом туманида пахта теримида мажбурий меҳнатга оид мониторинг олиб бораётганимизда ҳам шунингдек ҳолат рўй берди. Биз Самарқанд туманидан келиб, пахта териб, қечқурун уйига қайтаётган шифокор ва ўқитувчилардан иборат 21 та автобус колонналаридан бирига чиқиб олиб, интервью олиб қайтаётганимизда биз ўтирган автобусни бир нечта милиция машиналари қуршаб олишди ва тўхтатишди. ИИБ ходимлари бизни куч билан милиция машинасига тиқиб, Пастарғом туман ИИБ идорасига олиб киришди. Кираётганимизда барча аппаратураларимизни олиб қолишди… Табиийки, биз йўл-йўлакай филешкаларни яширишга улгургандик…. ИИБда аёл ходимларни чақиртириб, бизни қип ялонғоч қилиб, ечинтириб қўйиб, 40 дақиқалар филешкаларни қидиришди. Инкор қилиб бўлмайдиган фактларимиз, видеотасвирларимиз бор эди. Топиб олишди ва тахминимча кўчириб олишгачгина ўчириб ташлашди… Бундан ғазабланган Елена Михайловни уларга қаттиқ қаршилик қилди, бақир-чақир, тўпалон кўтарди…. Мен “Барибир фойдаси йўқ” деб уларни тинчлантиришга уриндим… Бунингдек пайтларда мен гунгга айланаман. Орган оламлари билан ёқалашиб ўтирмайман. Бари бесамар. Давангир эраклар битта туширса, тамом, майиб бўласан. Нима қиламан, бесамар уриниб, филешкаларни топиб олишдими, демак, улар ғолиб, марра уларники… Хуллас, мен ортиқча ҳисиётларга берилмай, аламимни ичимга ютиб, ўзимни босишга ўзимда куч топиб, вазиятни жимгина кузатиб турардим… Елена Михайловна улар билан ҳақ талашиб, бақир-чақир қилаверганлари учун “Тез ёрдам” чақиришди. Роса 40 дақиқа, бир соат деганда “Тез ёрдам” етиб келди ва “Қон босиингиз қўтарилиб кетибди” деб Урлаевага битта кетидан, битта томиридан укол қилишди. Тамом. Ўшандан кейинги Урлаеванинг ҳолини кўрсангиз эди… Нафақат тили, ияги, ҳатто гавдасиям ўзига бўйсинмай қолди. Гапираман дейди, оғзи қимирлаши қийин, тили айланмайди, маст одамдек чулдирайди, гапига тушиниб бўлмайди… Юраман дейди, оёқлари ўзига буйсунмайди, гандираклаб йиқилади… Юзлар қизариб, кўзлар сузилиб қолган… “Нима қилиб қўйдинглар бу аёлни?” деб ўтакам ёрилди. Елана опа “Ухлагим келаяпти” деб стулларда узала тушиб ухлаб қолди.. Ярим тун бўлди. Тунги бирмиди, иккимиди, Елена опа бироз ўзига келгач, ИИБ ва ДХХ ходимлари “Яхши боринглар” деб Урлаева иккимизни ИИБнинг панжарали дарвозасидан ташқарига кузатиб қўйди. Тасаввур қилинг, куз совуғи этни жунжиктиради, свет йўқ, тўрт томон зим-зиё… Бос устига Урлаева ҳалиям ўзига кела олмаган. Гапларини зўрға тушунаман. Гандираклайди… Мен ИИБ ходимларига “Ярим тунда иккита аёл қаерга борамиз. Самарқандгача таксига пулимиз йўқ. Рухсат беринг, ИИБ биносида тонг отирайлик. Кўчада яхши бор, маст-аласт бор” деб ялиндим. “Рухсат йўқ. Начальник изин бермайди. Қандай келган бўлсанглар, шундай кетинглар” деди бир робортмисол йигит… Йўқ, тили айланмай, гандираклаётган Урлаевани маҳкам қўлтиқлаб олган мен ярим тунда оддий одамлардан, халқ вакилларидан қўрқаётганим йўқ.. Хавотирим айнан куч ишлатар тизимларининг ўзидан: ярим тунда бирор кор-ҳол уюштириш қўлларидан келади, бунингдек юмушларни ҳаддини олишган… Кўп бор уюштирган жангларининг, калтакларининг таъмини татганмиз… Хуллас, рухсат тегмади… Бизни итни ҳайдагандек қувиб солишди… Ярим тунда кўчада ҳеч зоғ йўқ… Бироқ ортимиздан некциямсол машина изма-из секинлаб кузатиб келмоқда… “Елена опа, бу ерда меҳмонхона йўқ. Тунда юришимиз хавфли. Такси йўқ, учраганиям қиммат, пулам етмайди… Мен қишлоқ кишиларини биламан, меҳрибонроқ, келинг, тўғри келган дарвозани тақиллатиб то тонггача тунаб қолишга жой сўраймиз. Бу аҳволда қанча яёв юриш мумкин? ” деб ялиндим… Хуллас ўшанда бир амаллаб Тошкентга етиб келгач Шавкат Миромонович ислоҳатларидан илҳомланиб Пастдорғом туман ИИБ холимларининг устидан “тепа”га шикоятлар ёздик. Минг афсуски, ҳар галгидек, биз етимчаларнинг “”важлари ўз тасдиғини топмади”…
Кўп гапирдим, узр…
Демоқчи бўлганим, Нафосат ичкарида бўйсунмаган бўлса, бирорта укол қилиб кўйишган бўлса керак… Янаям Оллоҳ билгувчи…
Малоҳат Эшанқулова