Миллатим, кўзингни очишинг учун
Тайёрдир кўзини юмишга ўғлинг –
Кетса, кетмаяжак тижорат учун
Қайтса, факат ғозий бўлиб қайтажак!
Бугун қулликка тайёрлангандай
Эркаклар тайёрланажак ўлимга
Навбатга туражаклар шаҳидлик учун
Бугун нонга навбат тургани каби!
Хатларини хам мусофирликдан эмас,
Жабҳалардан ёзажак улар –
Қизларимиз эса байроқ тикажак
Озод бир миллатнинг ол байроғини!
13.10.2019