Эътиборингизга ҳавола қилаётганимиз видеода бир ҳовуч бадавлат ўзбеклар ва Ўзбекистондаги минглаб қашшоқ аҳоли ўртасидаги йирик ижтимоий жарлик ифодаланади.
Ушбу лавҳалар миллиардер Алишер Усманов синглиси ўғлининг никоҳ тўйида олинган бўлиб, маросимда “ноқонуний бизнес”нинг асосий фигураларидан тортиб Гулнора Каримовагача барчаси йиғилган.
Никой тўйи 2012 йилнинг 27 сентябрида – ўзбек ўқувчилари пахта плантацияларида мажбурий ишлатилаётган ва баъзилари оғир меҳнат шароитларидан нобуд бўлаётган – бир пайтда Тошкентда бўлиб ўтди.
Қиммат ва ҳашаматли дастурхон атрофида ўтирганларнинг мамнун ва тўқ юзларига эътибор қилинг.
Таниқли санъат вакилларининг такаллуфона ҳаракатлари, уларнинг жон-жаҳди билан балчиқдан чиққан князларига ўз маҳоратларини намойиш қилишга ғайрат кўрсатаётганига эътибор қилинг.
Milliarder bilan raqs from Turkiston.TV on Vimeo.
ЎХҲ ахборот бўлими