ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(78)
«МИЛЛИЙ МАЖЛИС»
Июн ойи бошларида «Эрк» ва «Бирлик» аъзоси Ирригация институтида ўқитувчилик қилаётган Саловат Умрзоқов менинг ёнимга келди. Бир ғоя билан келдим, деди. «Бирлик» тарқаб кетаяпти, буни тўхтатиш учун бир янги ташкилот туздик, оти Миллий Кенгаш ёки Миллий Мажлис бўлади, Қрим татарларникига ўхшаб. Моддий тарафдан қўллайдиган одам топдик. Бобир Шокиров деган киши.
Америкада яшаб келган келган экан, собиқ диссидент. Бой экан, бизнесмен ўртоқлари ҳам кўп экан. «Миллий Кенгаш» ёки «Мажлис» Республика Олий Кенгашига қонунлар лойиҳасини тайёрлаб берадиган алтернатив ташкилот бўлади. Тарқаб кетаётганларни уюштиришда қўл келади.
Саловатнинг фикри яхши эканлигини айтдим. Аммо уюшиш керак бўлса, мана Демократик Форум атрофида уюшаверинглар, нимага керак ҳар қадамда бир ташкилот тузиб, дедим. Саловат, ўжар йигит, ўз «ғоя»сига қаттиқ ишонарди. Сизнинг ёнингизга бошқа одамлар билан келсам майлими, деди. Мен «майли,» дедим.
Июн ойининг ўрталарида Саловат орқасидан «Бирлик» фаоллари Ҳазратқул Худойберди ва Олим Каримовларни эргаштириб менинг кабинетимга кирди. Қўлларида Саловат айтган «Миллий Мажлис»нинг Низомими ёки Дастурими бор эди. Шуни ўқиб берсангиз, агар маъқул бўлса бу ташкилотнинг таъсисчиси сифатида «Эрк» партияси ҳам имзо чекса, дейишди.
Мен «Эрк» партияси янги ташкилотга аъзо бўлмайди, чунки, Демократик Форум бутун ташкилотларни бирлаштирди, бу бизга етади, дедим.
– Бўлмаса, шуни ўқиб, иложи бўлса, янглиш кўрган жойингизга қалам теккизиб берсангиз, – деди Олим ака.
Мен қўлёзмани олиб қолдим. Эртаси куни «баъзи жойларига қалам теккизиб» қайтариб бердим ва агар жиддий таҳрир керак бўлса, бизнинг котибимиз Отаназар Ориф ёрдам беради, дедим. Бу кундалик, зерикарли учрашув 1992 йил сўнгида мухолифатга қарши бошланган шафқатсиз репрессияга баҳона бўлган «жиноий тўда учрашуви» сифатида терговчи дафтарига қайд этилажак эди.




«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
ТАЪЗИЯ
İSMET ÖZEL: “Turkiyalilik” atamasi – turkni Turkiyadan haydab chiqarishga qaratilgan tushunchadir
ТАЪЗИЯ
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi