ЎЗ АЖДОДЛАРИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН БИР ФИЛМНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ФАҚАТ ЎЗБЕК МАНҚУРТЛАРИ НАМОЙИШ ҚИЛИШИ МУМКИН. БУНГА ИЗН БЕРГАН ДАВЛАТ ҲАМ МАНҚУРТЛАР ИШҒОЛ ҚИЛГАН ДАВЛАТДИР. ВАҚТ БОРИДА КЕТИНГИЗНИ ЁПИНГ ШУУРСИЗ АХМОҚЛАР! ОЛИБ ТАШЛАНГ БУ ШАРМАНДАЛИГИНГИЗНИ КИНОПРОКАТДАН! ВА БУНИ НАМОЙИШГА ЧИҚАРГАН, УНИ ТАЙЁРЛАГАН ДУБЛЯЖ МАНҚУРТЛАРИНИ ЖАЗОЛАНГ, АКС ҲОЛДА СИЗНИ ТАРИХ КЕЧИРМАЙДИ!
* * *
МИЛЛИЙ ШУУРСИЗЛИК ОҚИБАТИ
Шанба куни кечаси (соат 22:00да) “Mening Yurtim” телеканали ҳинд халқининг Бобурийлар салтанатига қарши кураши тарихи ҳақидаги ҳинд филмини эфирга узатаяпти. Жануб ва шимол (Бобурийлар) кураши ҳақида.
Табиийки, филм ҳинд томошабинига маъқул келадиган нуқтаи назардан тарих бузилишининг аниқ элементларини ўз ичига олувчи мафкуравий штампларга тўла.
Услуб шу қадар примитивки, «Бобурийлар»ни оддий руҳият билан кузатишнинг имкони йўқ.
Тушунмайман, ўзбек телевидениесида бундай паст савияли маҳсулотни кўрсатишдан “MY5” канали нима фойда топади?
Ёки улар тамоман шуурларини йўқотдиларми?
Бундай филмлардан кейин Ҳиндистондаги мусулмонларга қилинаётган зулмларга ажабланмаса ҳам бўлади.
Муҳаррирларга савол: Сиз ўзи филмни оммага тақдим этиш учун, аввал унинг мазмун ва лейтмотивини тушундингизми?
Ёки сиз ҳинд филмини кўраётган томошабин бундай нозик нарсаларни тушунмайди деб ўйлайсизми? Акс ҳолда бу филмнинг ўзбекчага тўлиқ дубляж қилинганини яна қандай тушуниш керак?
Маданият вазирлиги, Давлат телерадио компанияси ва тарихчилар бундай ўзбошимчаликка баҳо беришлари керак деб ўйлайман.
PS. Филм номи “Мадҳ этилмаган жангчи”, яъни Хинд жангчиси, албатта.



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?