Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг биринчи маҳкама йиғилишида ҳакам Зафар Нурматов адвокат Сергей Майоровнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди.
Маҳкамада иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг маълум қилишича, суд жараёни “рисоладагидек” ўтган.
“Адвокат Сергей Майоров ҳимоясидаги шахсга нисбатан қийноқ қўлланилгани ва буни тасдиқлатиш учун суд-тиббий экспертиза тайинлашни сўради. Кейин судья Бобомурод Абдуллаевга юзланиб, экспертиза тайинланишини истайсизми, деди. У Бобомурод Абдуллаевдан қийноқ излари сақланиб қолган бўлса кўрсатишни сўради. Зал тўла одамга Бобомурод қийноқ аломатларини кўрсатди”, дейди Малоҳат Эшонқулова.
Манба: Би-Би-Си Ўзбек