O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мирзиёевнинг кадри Сурхон ҳокимининг яланғоч портрети

Мирзиёевнинг кадри Сурхон ҳокимининг яланғоч портрети
126 views
21 November 2017 - 17:46

Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!

Мен Сизни жуда ҳурмат қиламан, буни ўзингиз ҳам, бутун дунё ўзбеклари ҳам яхши билишади. Лекин айни пайтда Сурхондарё вилоят ҳокимини яхши билмас экансиз десам, мендан ранжиманг, илтимос.

Мен Турдимов Эркин Оқбўтаевични жуда яқиндан билганлигим учун бу киши ҳақида беъмалол ўз фикрларимни айта оламан деб ўйлайман.

1. Эркин Турдимов учун энг биринчи ўринда турадиган нарса пул ва бойлик!

2. Иккинчи ўринда эса ўз мансабини сақлаб қолиш учун ҳар қандай гуруҳ ёки кимса билан иттифоқ туза олади.

3. Ҳар қандай тузумга яшин тезлигида мослаша олади.

4. Жуда ҳам тезликда ишончга кира олади,ўта хуфиёна иш олиб боради ва сиз бўлаётган ноҳақликлар айнан шу киши тарафидан ва кўрсатмалари билан содир этилаётганлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз,ва албатта кейин билиб қолган пайтингиз кеч бўлган бўлади.

5. Биргаликда разведкага мутлоқ бориб бўлмайди.Фақат тинчлик замонларидагина ўша давлат хизматида бўлади. Четдан душман бостириб келган сониядан бошлаб уларнинг хизматида жавлон уради. Агарда пулини тўлаб қўйишса бостириб келишлари ҳам шарт эмас, ўша давлат ёки мафиянинг хизматида бўлиб олган маблағини оқлайди ва буюрилган топшириқларни сўзсиз ва аъло даражада бажара олади.

Ушбу характеристикани мен минг фоиз фактлар ва хужжатлар асосида исботлаб берганман ва юзма-юз учрашсам ҳам бўйнига қўя оламан. Лангарни талон тарож қилинишида Москвалик бой Қодиржон Ботиров Лангар ОАЖни сотиб олган деб мажлисларда доим айтиб келган, ваҳоланки ўша ваъда қилинган 229 минг АҚШ доллари ҳам, 124 минг АҚШ долларига олиб келинди дейилган станоклар ҳам ва 2003 йил июн ойидаги йиғилишди Россия темир йўлида Қозоғистон билан чегарада турибди деган асбоб учкунлар ҳам Лангарга токи бугунги кунларгача ҳам етиб келгани эмас.

Айтилган сумма пул унинг чўнтагига тушса бўлди, ҳар қандай инсонни йўқ қила олади ва албатта ўша ташкилот ҳам таг туги билан йўқ қилинади. Исботига эса видеоматериаллар ва хужжатлар керагидан ортиқ. Қилмишларидан эса диверсантлар армиясидан эканлигини билаверасиз!

Агар Турдимов Эркин Оқбўтаевичнинг менинг ёзганларимга эътирози бўлса судлашаверамиз одил судда. Аммо фактлар жуда ҳам ўжар ва ручка билан ёзганларини болта билан ўйиб йўқота олмайдилар.

Видеоматериалларни хеч ким билмасин деб 2003 йил Лангарнинг мажлисидан кейин Рахимов Бўрибой акадан 500 АҚШ долларига сотиб олган эканлар ва менга исботингиз борми шу гапларга деганида менга етказилган нусхасини шахсан ўзларининг қўлларига бериб мана томошо қилинг исботларни хоким бобо деган вақтим ўчган эдилар ва хамон ўша жиноятчилар билан бир қозонда эканликларини тан олгандилар…

Мамаёқуб Ҳамроев

Манба: Дунё ўзбеклари