Шавкат Мирзиёевнинг қобилиятига, иқтидорига ишонмаётганлар диққатига:
Ўзбекистон иқтисодини ўтирғизиб қўйган, завод-фабрикаларни тугатиб, мамлакатни хомашё етказиб берувчи, ўзини эса тайёрига харидор қилиб қўйган, қишлоқ хўжалигини ётқизиб ташлаган, биргина пахтани ё буғдойни етиштиришдан тортиб териб олишгача янги самарали йўлларини топа олмаган, хуллас, ҳеч бир ишни эплай олмаган инсон битта давлатни ўтирғизиб қўя олмайдими?!
Эплайди, бунисини аниқ эплайди!
Давлатни барбод қилиш учун президент бўлиб сайланиши ҳам шарт эмас. Мана шу уч ой ўзи унга етса керак.
* * *
Мирзиёев мамлакатнинг Асосий Қонунини қўпол бузиб, вақтинчалик президент в.б. бўлиб олгани мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ норозиликларга сабаб бўлмоқда. Аммо Мирзиёевнинг ўзи пинак ҳам бузмаяпти.
Аксинча, эътибор бераётган бўлсаларингиз, биринчи кундан у ўзини вақтинча эмас, доимий президентликка сайланиб бўлгандай тутяпти.
Ислом Каримовнинг кечаги маддоҳлари ҳам тезликда тилларини чаппа буриб, энди Мирзиёевни мадҳ эта бошлашди.
Депутатлар, давлат одамларидан тортиб оддий кишиларгача булар ҳам Мирзиёевни “Юртбоши” дея бошлади.
Уят йўқ!
Ҳеч бўлмаса, йўлига бўлса ҳам, уч ойлик муддатга сабр қилиб туринглар, ҳали ундан кейин узоооооқ муддат ялашга улгурасизлар, орсизлар, номуссизлар!
Одамнинг ҳар нарса бўлгани яхши-е!..
Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди