O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МИРЗИЁЕВ “ИСЛОҲОТЛАРИ” ДАВОМ ЭТАЯПТИ

МИРЗИЁЕВ “ИСЛОҲОТЛАРИ” ДАВОМ ЭТАЯПТИ
180 views
21 September 2019 - 9:53

Шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг Гурлан шаҳрида яшовчи қариндошларидан бирининг уйига ИИБ ходимлари келиб жанжал чиқаришди. Қариндошини М. Ражабни яшириб қўйганликда айблашяпди, аммо кеча Хоразм вилоят ИИБ ходимлари М.Ражаб билан шахсан учрашишган ва М.Ражаб асоссиз терговларга бормаслигини айтиб, норозилик билдирган.

Ҳозир қариндошлар М.Ражаб уйида тўпланишган, ИИБ зулмига чидолмаётганликлари сабабли ИИБ ходимларини ва ўзларининг бутун қариндош уруғларини ёқиб юборишмоқчи бўлишяпти.

Энг ачинарлиси, қариндошлар орасида аёллар ва ёш болалар, 4 ойлик чақалоқ ҳам бор.

Хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячилари жамоатчиликни мазлум оилага дастак бўлишга чақирди.

Улар тарқатган хабарда ХАЛКАРО ТАШКИЛОТЛАРДАН ЁРДАМ КУТЯПМИЗ дейилади.

ЎХҲ хабар бўлими