O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Миру мир

Миру мир
450 views
06 January 2022 - 10:56

Инқилоб ва қўзғолон ëмонлиги ҳамда осмон мусаппо бўлган тинчлик ҳақида пост қўйинг деб илтмос қилишди. Чунки инқилоб бўлса Салим ўғрига ëмон бўларкан. Инқилоб бўлса Сардобани бошимизга бало қилган Сангинову Раматовлар маюс бўларкан. Умуман инқилоб бўлиб халқ ўз ҳақини талаб қилса қайнотаси даврида жит қилаëтган киëвчикларга ҳам қийин бўларкан. Шунинг учун мана ëздим. Э одамлар дарров тинчликди қадрига етиш. Гўристонни кўринг қандай тинч. Ëтибди ўликлар чиириииб.
Бир кун уруш чиққан жойдан етти миллион йил ризқ кетади. Мана динозаврлар бир бири билан урушиб қирилиб кетди. Кўтини қисган калтакесаклар юрибди биланг-биланг қилиб судралиб.
Тинчликка нима етсин.
Мана қозоқда яхши ишлаб юрган инвестор Патах Шодиев кетди қолди.
Уруш ëмон тинчлик эса ëхши. Ишонмасангиз семиз арслон (Лев Толстой) ëзган Уруш ва Тинчлик китобини ўқиб кўринг.
Дарвоқе, харф танимайсиз. Аудиосини ютубда тезз кўриб олинг. Ўзи “қозоқ” дегани уришқоқ дегани. Тўйларда ҳам тўбалашиб сал гапдан уруш чиқаради. Келин ўғирлайди. Хотин устига тўқол олади. Хотинни уради. Қайнанасини менсимайди. Кўп гўшт ейди. Қўли ишга келишмайди. Ош овқатига битта ўзбекни¸ боғ роғига яна бир ўзбекни¸ супур сидирга яна бир ўзбекни хизматкор қилиб ëллаб олиб қўяди бетинг қурсин қозоқ.
Буни устига яна бир ўзбек қизни ўйнаш ҳам қилади.
Маънавияти йўқ уларни.
Ақчаси бор холос. Хуллас тинчликни қадрига етинг.
Мана Анжандаги медсестралардан ўрнак олинг.
Кечаси дежурний врачни кундузи вилоят хокимини кўнглини овлайди. Ҳар уч кунда эрини ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага мазза. Нима кераги бор урушиб талашиб. Тўғри ҳоким ер сотиб пора олади. Боринг бир миллион доллар пора олади. Олган рози берган рози сенга нима.
Сен чиройли сабр қилсанг ўлиб кетганингдан кейин чиройли ажрини оласан.
Сен ўзбекистон деган заминга бир чўп тиқиб суғуриб олиб қара. Нима қолди. Тешик қолди. Бир пас қараб турсанг ўша тешиккка ҳам биннарса тушади. Қуртми чувалчангми хуллас биннарса. Ўша тешикка ҳам ризқ беради. Сенику ўрадай оғзинг бор сенга шу размерда егулик кевуради. Кемаса темир даптар орқали гум помош оласан. Ўлмайсан ишқилиб.
Сталинга сиғинган ота бовонг Брежневни тавоф қилган энанг момонг қаторида сенам дунë нуфусида бир ноль бўлиб ўтиб кетасан.
Итбалиқ катта бўлса қурвақа бўлади. Сен шовқин қилганинг билан нимаям бўлардинг . Катталарни бизнес қилишига ҳалақит берасан холос. Сенга насиҳатим қозоқ деган сўзни ишлатма. Уни ўрнига тинчлик¸ мусаппо осмон¸ уч эгизак сўзини ишлат.
Яшасин тинчлик. Миру Миромон.

Манба: Рассом Туз