МИР САЙЙИД БАРАКА
Мир Саййид Барака Кирмон вилоятида Соҳибқирон Амир Темур билан танишган. У кишини асли Саудия Арабистонидан дейишади. Амир Темур Мир Саййид Баракани Самарқандга олиб келади. Мир Саййид Барака ҳамиша соҳибқирон ёнида бўлади, унинг пирига айланади.
Мир Саййид Барака 1404 йилда Мозандаронда вафот этади. Унинг жасади Афғонистоннинг Андҳуд шаҳрига дафн этилади. Амир Темур васиятига кўра жасад Шоҳруҳ Мирзо томонидан Самарқандга келтирилади. Соҳибқирон ўзининг жасадини пири Мир Саййид Барака оёғи учига қўйишликларини васият қилади. Дарвоқе, шундай қилинади.
Мир Саййид Барака ўта илмли, кўп нарсани олдиндан башорат қилиш қобилиятига эга шахс бўлган.