O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мисрдаги аҳволга оид шошилинч хабарлар

Мисрдаги аҳволга оид шошилинч хабарлар
187 views
27 July 2013 - 7:50

Ҳарбий хунта Миср халқини қирғин қилмоқда

Ҳар жума куни бўлгани каби бу мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга қарши чиққан намойишчилар  Миср хунтасининг хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилгани натижасида 120 га яқин киши ҳалок бўлган ва 4 500 га яқин инсон яраланган.

images

Мисрда 2011 йил 25 январида халқ қўзғолони натижасида бу мамлакатни 30 йилга яиқн бошқарган ҳарбий диктатор Ҳусни Муборак тахтдан ағдарилган ва мамлакатда ҳақиқий халқ ҳукумати қурилган эди. Аммо бу билан келиша олмаган Мисрнинг ғарбпараст ҳарбийлари шу йил 30 июнда генерал Сисий раҳнамолигида ҳарбий тўнтаришни амалга оширдилар. Бунга қарши асосан мусулмонлар ва уларнинг ташкилотлари тарафидан намойишлар ўтказилаётган эди. Миср ҳарбий диктатураси ва қўғирчоқ ҳукумати халқнинг бу тинч намойишларига қарши ҳарбий куч ишлата бошладилар. Натижада 26 июль кечаси қонли тўқнашувлар содир бўлди ва ҳарбийларнинг куч ишлатиши натижасида ўнлаб кишилар қурбон бўлдилар ва минлларча намойишчилар эса яраландилар.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари Муҳаммад Мурсий билан учрашди

Туркиянинг “Haberturk” телеканалининг хабар беришича, “ИҲТ Бош Котиби Акмалиддин Эҳсонўғли Мисрнинг ҳарбийлар тарафидан вазифасидан четлатилган қонуний Президенти Муҳаммад Мурсийнинг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари билан учрашганини айтган. Учрашув тафсилотлари очиқланмаган. Бу Мурсийнинг вазифасидан четлатилган кейинги биринчи расмий учрашувидир. Эҳсонўғли Миср ҳарбийларининг тинч намойишчиларга қарши қурол ишлатилишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат, дея атаган…

Мисрда “Болтачилар” фитна чиқармоқда

Бу фитначи гуруҳ эски диктатор Муборак ва унга яқин бойлар тараифдан молиялаштирилган жинояткор тўдалардир. Улар 2011 йил 25 январида бошланган тинч намойишларда ҳам майдонлардаги қарши туялар устида ҳужум қилган эдилар. Кечаги қатлиомда ҳам аввал “Болтачилар” тинч намойишларга ҳужум қилган ва шундан кейин ҳарбийлар буни баҳона қилиб, намойишчиларни ўққа тутганлар…

“Иҳвон” ҳаракати тинч намойишларни давом эттиради

Бу ҳаракат вакилларидан Ашроф Абдулғоффарнинг Туркиянинг “Haberturk” телеканалига айтишича, Миср ҳарбийларининг қатлиомига қарамасдан, ушбу ҳаракат вакиллари ўзларининг тинч намойишларини давом эттирадилар…

Манба:   sondakika.com

27.07.2013