O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мисрни тушунмоқ учун

Мисрни тушунмоқ учун
124 views
12 December 2012 - 11:36

Шаҳин Олпой

8835535_ddda7369Ўтган йил Қоҳирада христианларнинг ҳафталик “Ватан” газетасининг бош ёзувчуси/муҳаррири Юсуф Сидҳом билан суҳбатлашгандим.

Мисрда демократияга ўтиш жараёнининг кележагидан умиди бор-йўқлигини сўраганимда, “Туркияда 60 йил вақт кетган бўлса ижозатингиз билан бу Мисрда 5 йил давом этиши мумкин”, деб айтганди. Ғарбда ва бизда Таҳрир Инқилобидан ҳали икки йил ўтмасдан туриб, Мисрда бир “дин диктаторлиги” қурилганлигини эълон қилганлар жуда ҳам шошилмоқдалар. Лекин демократиянинг ўрнашиши муҳаққақ-ки 5 йилдан кўпроқ давом этиши мумкин.

Туркия билан қиёслаш Мисрда содир бўлаётган воқеаларнинг тушунилишига ёрдам бериши мумкин. Ҳа, Туркия ва Миср бирбирига жуда ҳам ўхшамайди. Асосан мана шу уч сабабга кўра:

Туркия 1950 йилдан бери умумиятла 16 марта ҳур ва адолатли сайлов ўтказди. Мисрда эса 1952 йилдан бери фақатгина шу йил (президентлик учун) ҳур ва адолатли сайлов ўтказилди. Туркияда 1950 йилида қурилган ҳарбий бюрократик режим, динни давлат монополияси ва ўз назоратига олиб жамиятни лаиклаштиришга (секуларлаштиришга) уринар экан, Мисрдаги авторитар режим уламо воситаси билан Исломни ўз назоратига олди. Мисрда жуда кучли бир Салафий (радикал) анъанаси ҳукм сураркан, Туркияда асосий Исломий анъана – модернист ва ҳурриятпарвар талқинлар билан озуқланган сўфилик, тариқат ва жамоатлари ҳокимдир. Туркияда бозор иқтисодиёти жуда ривожланди. Мисрда эса ҳали эмаклаш даврида. Туркия сиёсий рақобатнинг эшикларини пайдарпой очиш йўли билан Исломчи оқимни “қайта ишлаб” ярим либерал демократик тизимга мослаштирди. Мисрда эса Исломчи оқимнинг сиёсий рақобатдан узоқлаштирилиши унинг мўътадил истиқоматда ривожланишига тўсқинлик қилди.

Шу билан бирга Туркия ва Миср орасида жуда муҳим ўхшашликлар ҳам бор. Туркия 60 йилдан бери ҳарбий-бюрократик восийликдан (яширин диктатурадан) қутулишга ҳаракат қилмоқда.

Туркия бундан феълий ўлароқ қутилган бўлиши мумкин аммо васоятнинг хуқуқий замини ҳали ҳам том маънода оёқда турмоқда.

Муҳаммад Мурсий Мисрнинг сайлов йўли билан иқтидорга келган биринчи президентидир. Лекин авторитар режимнинг деярли барча қурум (ташкилот)лари уни қулатиш учун ҳали ҳам пайт пойлаб турибди.

Охирги диктатор Ҳусну Муборак тарафидан тайинланган Конституция Суди, мамлакатнинг ҳур сайлови натижасида сайланган биринчи мажлисини ва (конституцияни тайёрлайдиган) биринчи таъсис мажлисини тарқатиб юборди ва иккинчисига ҳам шу тариқа таҳдит қилди. Мурсийнинг парламент сайловлари ўтказилгунга қадар прокуратуранинг салоҳиятини чеклaшининг сабаби шундадир.

Бугун Мисда Туркияда 2010 йилгача бўлиб ўтган воқеаларга ўхшаш ҳарбий-бюрократик васоятга (яширин диктатурага) қарши демократия кураши жараён этмоқда дейиш мумкин. Туркияда демократлар ва либераллар (ҳуррият ва ”кўпчилик” тарафдорлари) васоятчилар билан “андишали замонавийлар”нинг (яъни лойиқчи либералларнинг) шериклигига қарши иттифоқ қуришгандилар.

Мисрда эса кураш сайлов натижасида келган ҳокимиятни ҳоким қилишни истаган кўпчилик тарафдори демократларга қарши бюрократик васоятчилар билан (бир қисми лойиқчи, бир қисми лойиқ) либералларнинг биргаликда кўрсатаётган курашига шоҳид бўлмоқдамиз.

Туркияда васоят тизимининг тугаганлигини айтолмаймиз. Мисрда эса васоятга қарши кураш ҳали энди бошламоқда.

Аммо икки мамлакатда ҳам ”кўпчилик” тарафдори – ”кўпчиликчи” демократия орасидаги бўлинишлар оқибатда бир мувозанатга келишини – демократларнинг мустақилликни ва кўпчиликликни, мустақиллик тарафдорларининг ҳам демократяни қабул қилишларини умид қилсак бўлади.

Охирги пайтларда Миср хақида ёзилган энг диққатга сазавор мақола New York Timesда Roger Cohen томонидан ёзилган мақоладир.

Диндор мусулмонларнинг ҳам демократ, ҳамда ”кўпчиликчилик” тарафдорлари бўлганликларини урғулаган ушбу мақоланинг бош ғояси мана бундай:

“Ғарбнинг бир томондан дин ва ”эскичилик”, нариги томондан лаиклик (секуларзм) ва замонавийлик орасига чизган чизиғини ўйлаб кўришнинг вақти келди…Ғарб томонидан дастакланган диктаторлардан қутулиш жараёнини бошдан ўтказаётган Яқин Шарқда ”лаик” (секулар) бўлиш – барча муаммоларнинг жавоби бўлмаслиги мумкин”.

Манба: zaman.com.tr

 

Таржимон: Пирмуҳаммад Холмат