(Суратда Андрей Кубатин ўғи Элбарсхон билан.)
ММХнинг қурбони Таниқли Олим Андрей Кубатин ишини такрор ўрганиб чиқиш ҳақида!
Андрей Кубатин ярми озарбайжон ярми рус, ўзини ўзбек деган, ўзбек тилини тиниқ билган, адабий ўзбек тилини тиниқ билган, ҳар бир ўзбек шевасини ҳам тиниқ билган улуғ олим, тарихчи, қадимшунос, тилшунос! Айтганча, маҳаллий расмий тилшуносларимиз Андрейнинг тирноғига ҳам арзимайди!
Андрей Кубатин тарихчи, археолог олим. Ўзбек фани учун жуда бетакрор инсон. Полиглот деганимизда айнан шу инсони айтса бўлади. Дунёда қанча туркий тил бўлса шунчасини биладиган одам.
Андрей Кубатин ва турмуш йўлдошлари Ферзаҳон турки-ўзбек тарихини ўрганишда алоҳида ўринга эга олимлар. Бир мисол, Андрей менга айтган бир ўта қизиқ лойиҳа эсимга келди, Андрейда ва Ферузада Қобултегинлар ва умуман Афғонистон ҳудудидаги туркий уруғ-аймоқлари тарихи ҳақида катта ва улкан илмий асар ёзиш режаси бор эди, бу мавзу ҳали бирор бир олим томонидан кўтарилмаган бунақа масштабда.
Андрей Кубатин ёшлигига қарамасдан туркий тарих ва умуман тарих бўйча энциклопедик билимга эга олим. Ўзбек халқининг туркий илдизлари, ўзбек тилининг туркий илдизлари мавзуси Андрей учун жуда қадирли мавзу, ўзбек тилини ўрнини кўтаришнинг ўта қаттиқ тарафдори, ўта қаттиқ ўзбекларни туркий халқлар орасида ўрнини қадирлайдиган олим. Лотин алифбосини қаттиқ тарафдори, тарғиботчиси ва ислоҳ қилиб бошқа туркий миллатлар билан ўзбек миллатини маданий ва тил бирлашишини тарафдори.
Андрей Кубатин албатта академик олим, истиқболли янги авлод ўзбек туркшуносларидан десак янглишмаймиз.
Андрей Кубатининг сиёсий қарашларини олсак бу одам россияпарастликка ва советпарастликка доим кескин қарши бўлиб келган инсон. Умуман олганда Андрей Кубатин билан бизни сиёсий, илмий қарашларимиз бир, 100%! Шундан хулоса қилаверинглар.
Энди иши ҳақида:
Андрейни МХХхизмати нимада айбламоқда жамотатчилик учун ноаниқ, лекин икки версия бор, эмиш чет эликка материал берган эмиш, бошқа версия бўйича ноутбокида “миллатчиликни келтириб чиқарадиган ” китоб чиққан эмиш. Лекин бу сафсата чунки Андрейнинг ноутбукидаги китобларини яхши биламан, ҳаммаси тоза илмий! Менда ҳам шу китоблар! Асосий омил, устидан ёзган одам бор, лекин ким у? айтишмаяпти.
Бошқа разведкага ишлаш ҳақида: Бу туҳмат! нимага?
Биринчидан Андрей Кубатинда тақиқланган маълумотга доступ йўқ! Ишлаган жойи Шарқшунослик институти ҳеч қанақа тақиқ қилинган манбаларга эга эмас, бунақа манбалар уларда умуман йўқ! Ва бўлиши мумкин эмас чунки бунақа манбалар фақат МХХнинг архивида бор ва Президент девонинг архивида. Бу архивлар эса 1996 йилдан сўнг ёпиқ олимлар учун.
Асосий хулосани бир гуруҳ экспертлар қилган эмиш, Андрейнинг иши ҳақида. Лекин ким ўша «эскпертлар»?? МХХ қошида тирноққа арзимайдиган шунақа «экспертлар» бор, саводсиз, онги паст, аллақачон ҳаётдан орқада қолиб кетган. Булар бўлган бўлмаган хулосалари билан бир қанча гуноҳсиз одамларни асосиз жазоланишига сабабчи бўлган.
Ўзи МХХнинг энг катта камчилиги шу аналитик, таҳлил хизматини умуман йўқлиги. Соҳта «экспертлар» эса сероб, саводсиз, аҳмоқ «эскпертлар», фалончи нарсани ёзсанг уруш бўлади, бу миллатчилик, қўшнилар хафа бўлади деб юрганлар. Айнан шунақалар деб қанчадан қанча китоблар чиқмаган, қанчадан қанча мавзулар цензура тагида йўқ бўлиб кетмоқда.
Қисқаси, мен таклиф қиламан МХХнинг янги раҳбарига:
Мустақил экспертизани ташкил қилиш! қайси маълумот ва қайси китоб ҳақида гап кетмоқда деган саволга аниқ жавоб топиш учун!
Умуман А.Кубатининг ишини тиниқ ва очиқ кўриб чиқиш.
Ва энг муҳими, қани гувоҳлар?? Энг қизиғи бу ишда умуман гувоҳ йўқ, мана шуниси қонунбузарлик! Нега бирор бир дўстини, ҳамкасбини тергов жараёни ичида сўроқ қилмади терговчи?? Айблов нимага асосланган? Гувоҳлар йўқ иш нимага асосланган??? Бу Қонунга зид эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Таниқли олимларимиз Р.Иноятов раҳбарлигида унга мурожаат қилишган эди, шаҳсан академик Э. Ртвеладзе. академик Аскаров ва бошқалар, лекин МХХ ҳаттоки жавоб ҳам бермади. Бу академикларимиз А.Кубатинни ҳамма томонлама ижобий баҳолаб уни ҳимоя қилишди, ҳаттоки А.Кубатиннинг оппоненти А.Аскаров ҳам.
Янги Мурожаат ёзиш керак! Олимлар, бунақа олимлар бизда ўзи саноқли, шунга бу ишни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
Анвар Назир