МОНОПОЛЛАР ҲАМ ЙИҒЛАЙДИ
Ёшлигимизда катталар орасидаги энг машхур сериал бор эди – “Бойлар ҳам йиғлайди” ўшанда хайрон бўлардим, бойлар ҳам йиғлайдимикан, ҳеч бир ғами бўлмаса уларни, нега йиғлайди, деб. Таассуфки шу фикрим катта бўлганимда ҳам бошқа шаклда сақланиб қолган экан: мен ҳозирда шу кунгача Монополлар йиғламайди деб ўйлар эканман, бу фикримда аввалгисидан асосим кўпроқ эди, сен ишлаб чиқарган махсулотинг қанчалар қиммат, қанчалар сифатсиз, қанчалар брак бўлса ҳам одамлар сенинг махсулотингни сен айтган нархга олиб сени бойитаверса нега кўзларингда ёш бўлиши керак қадрдонимиз МОнопоЛ?!
Қарангки мен куни кеча монополлар йиғисига гувоҳ бўлдим, гап шундаки мактабларга мажбурий форма шу йилдан жорий этилиши муносабати билан кимўзарга бутун Ўзбекистонни форма билин таъминлайман деб ушбу хуқуқни олиб олган тадбиркорлар Халқ таълими вазирлигига боришибди, энди биз нима қиламиз, дея.
Бир томондан уларни ҳам тушунса бўлади, сентябргача катта ҳажмдаги формани чиқаришга келишилган бўлиши, унга балки кредитлир олинган, ишчилар кўпайтирилган, балки ишлаб чиқариш бошланган бўлиши мумкин… Энди қарор ўзгариб бутун Ўзбекистонга бир вақтда сифатли (!) форма билан таъминлашга катта тайёргарлик кўриш зарурлиги, формадан долзарб нарса таълим сифати эканлиги ва бошқа сабабларга кўра бу йилдан бошқароқ йилга сурилди мажбурлаш – формалаш. Шу иш Гавайи ороллари ҳаёлларини чиппакка чиқариб Вазирлик идорасига бошлаганига мажбур қилганини тасаввур қилиш қийинмас кимларнидир.
Мен қон қоним билан монополларга қаршиман, бизда ҳар қадамдаги монополлар ўзларига нисбатан халқнинг нафратини уйғотишга эришиб бўлишди, авваллари ҳар икки – чет эл ва Ўзбек бренди тенг рақобатда бозорда турган вақтда мен ўзимизнинг товаримизни олар эдим, ўзбек брендини қўллаб қувватлаш мақсадида, ўйлар эдимки мен бераётган пул ўша корхонанинг ишчисига ойлик бўлиб боради, дердим. Лекин лоббистларнинг кейинги йиллардаги ўйинларидан шу қадар жаҳлим чиқмоқдаки, энди бозорда ўзимизники ва отни калласидек божлардан ўтиб кириб келган четники турганда ўша четникини олаяпман, монополларга қарши менинг урушим шу, энди негадир ўзимизникини олмоқчи бўлсам кўз олдимда ҳалиги ишчи эмас, атай ўзиники учун қарор чиқаргизволган, менга қараб киноя билан тиржайиб тургандей бўлувчи аллақайси монополлар келаверади, кечирасиз мен хақиқий ватанпарварман, лекин бу ишимнинг ватанга алоқаси йўқ, бу мен ва мени “кийдираётган” монопол иккимиз орамиздаги тўқнашув.
Чалғидим… troll.uz каналидаги постни кўриб кўзимга ёш келганди, бир хил форма бизда 160-240 минг сўмгача, худди ўша нарса Хитойда 36 минг сўм…? ????
Бизнинг айбимиз нима, азиз монополлар, қадрдон монополлар, таниш монополистлар?
Ҳафа бўлманглар бу йил ишларинг сал ўхшамай қолди, бу йил кўзларингда ёш, лекин бунга мен сизларга заррача ачинмайман, юзга айтганни заҳри йўқда, чунки сизлар бўлмаганларингда сизларникидан арзони ва сифатлисини халқ танлаб олаверарди!
Айтганча сизлар ҳали хафа бўлмай турсаларинг бўлади, вазирлик ҳалиям бўлса бу йилги формани сизларникидан сотиб олишга таъкидлабди-ку:
…ота-оналарга жойларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди (c)
Хуллас ўртоқлар, монополлар ҳам баъзи баъзида йиғлаб туради – лекин минг афсуски сизу биздан кам йиғлайди…