O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МТРК раҳбари нима учун ишдан олинди?

МТРК раҳбари нима учун ишдан олинди?
165 views
04 August 2017 - 14:19

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Президент Мирзиёев 2 август август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Хуршид Мирзоҳидовни танқид қилиб, ишдан бўшатган. 

Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланганди.

30 март куни Президент Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

Телевидение фаолиятига тўхталган президент, тизимни ўзгартириш кераклиги таъкидланган. Бу соҳада аҳвол «эски ҳаммом, эски тос» бўлиб қолаётгани айтилган. «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканали номлари тилга олиб ўтилган.

«Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган президент.

30 июн кунги селектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон Халқ артисти, хушовоз хонанда Озодбек Назарбековни “Ëшлар” телеканалига Бош директор қилиб тайинлади.

Президент бу телеканални ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашлиги учун танқид қилган ва ЎзМТРК раҳбари Хуршид Мирзоҳидовга Озодбек Назарбеков фаолиятига кўмак беришни буюрди.

Бироқ бир ой ўтар-ўтмас Озодбеков Назарбеков “Ёшлар” телеканали директорлигидан истеъфо берган.

ЎХҲ хабарлар бўлими