O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муаммосиз халқ вакили

Муаммосиз халқ вакили
205 views
17 January 2012 - 8:23

Ассалому алайкум, А. Пўлатов ака. Интернетни титкилаб ўтириб сизнинг исмлар ҳақидаги мақолангизга кўзим тушиб қолди. Яхши иш бошлабсиз, тўғри қиласиз. Нега энди биз арабий исмларга чидашимиз керак?
Исмларнинг нимани англатишини ҳам билмаганимизни айтмайсизми. Агар исмлар маъноси тушинарли бўлса ҳамма ўзига мос, ўзига хос исмларни танлаб оларди. Масалан сизнинг исмингиз ҳам, фамилиянгиз ҳам арабча. Шунинг учун уни дархол ўзгартириш керак. Ўзи ака очиғини айтсам исмингиз сизга мутлақо ярашимсиз. Лекин сиз кўп сиқилманг, бу оғир муаммодан сизни ўзим халос этаман.
Сўзимнинг исботи сифатида сизга жуда ярашадиган исм ва фамилия тақдим этаман-Абдулаҳим Ўлатов!
Қалай? Менимча ёмон эмас.
Абдулаҳим ака сиз қўрқманг, бунинг учун мен сиздан хақ сўрамайман. Ахир қанча-қанча яхши одамлар уларнинг ғоя ва фикрларини ўғирлаб, устига сассиқ бўёқ тортиб, ўзингизнинг фикрингиздек элга тақдим этганингизда индамай кетишган. Мен ҳам шундай яхши одамлар каби сизга исм ва фамилия топиб берганим учун авторлик ҳақи сўрамайман. Абдулаҳим ака, бу исм ёқмаса бошқасини топиб қўйдим, у ҳам албатта текинга. Лекин буниси ўрисчароқ. Аммо исм жисмингизга, фамилия фелу атворингизга жуда мос келади – Абдубум-бум Пошляков. Ака, тезроқ исмингизни ўзгартиринг. Бошқаларни ҳам ўз ортингиздан шу ишга жалб қилинг. Бу жуда долзарб ва ўзбеклар учун жуда муҳим масала. Ахир ўзбеклар муаммосизликдан семириб кетаяпти. Муаммосиз халқ опасний бўлади. Сиз бошланг , биз сизни қўллаб-қуватлаймиз. Айтганча, президентимизга ҳам янги исм топиб қўйдим. —У киши исломни тан олмайдилар, Каримдан йироқлар, шунинг учун уларга Лом Ағанаевич Римов бўлишларини таклиф қилмоқчиман.
Абдубум-бум ака соғ бўлинг, тезроқ исм-шариф тафтишини бошланг, ҳамма шу муаммо атрофида ўралашиб қолсин. Ана ўшанда Римов ҳам, сиз ҳам тинч бўласизлар.
ла…ат билан, “мухлис”ингиз.
P. S.